1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 325.86 Kb.
bet87/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

Фаолият жараёни:
1. “Юлдузли осмон” расмини томоша қилиш.
2. Фазо, фазогирлар ҳақида суҳбат.
3. “Ким нима қилади?” дидактик ўйини
4. Ота-оналар билан бирга “Космик либослар” мавзуида кўргазма уюштириш.
5. Викторина:
1. Фазо бу нима?
2. Сайёрамиз қандай номланади?
3. У қандай шаклга эга?
4. Ернинг йўлдоши нима деб номланади?
5. Қуёш – сайёрами ёки юлдуз?
6. Бошқа сайёраларда ҳаёт борми?
7. Кимлар фазога учади?
8. Биринчи фазогир ким бўлган?
Қўшимча равишда: “Фазогирлар” сюжетли-ролли ўйин, либослар ясаш. “Билмасвой ойда” мультипликацион фильмини томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: қизиқувчанлик, тафаккур ва нутқни ривожлантириш.
Тил ва нутқ
«Ойга саёҳат».
Мақсад: ўйинчоқлар қисмларини тўғри номлаш.
Жиҳоз ва материаллар: ўйинчоқлар расмлари, турли ўйинчоқлар, топишмоқли конверт.
Фаолият жараёни:
1. Ойга саёҳат ҳақида суҳбат. Космик экипажни тузамиз.
2. “Юлдузли йўл” ўйини.
3. Топишмоқларни топиш.
4.”Космик лото” дидактик ўйини.
5. “Ортиқчасини топ” дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: фазо ҳақида бадиий асарларни ўқиш, видео роликларни томоша қилиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: образли тафаккурга.
Тил ва нутқ
«Транспортни таърифлаш».
Мақсад: турли транспортларни билишади; транспортга оид сюжетли расмлар бўйича ҳикоя туза олишади.
Жиҳоз ва материаллар: транспортга оид расмлар, ўйинчоқлар, АКТ материаллари.
Фаолият жараёни:
1.Расм ва иллюстрацияларни томоша қилиш.
2. Транспорт турлари ҳақида суҳбат.
3. Топишмоқларни топиш.
4. “Тўртинчиси ортиқча” дидактик ўйини.
5. «Транспорт» дидактик ўйини.
Қўшимча равишда: видео роликларни томоша қилиш
Нималарга эътибор қаратиш керак: тўғри ва саводли нутқни ривожлантиришга.
Санъат маркази
Ясаш: «Ракета».
Мақсад: ёйиш, эзиш, чўзиш усулларидан фойдаланиб, ракета ясашади ва шаклини ўхшатишга ҳаракат қилишади.
Жиҳоз ва материаллар: пластилин, тахтача, салфеткалар, киндер сюрприз контейнери.
Фаолият жараёни:
1. Фазо тўғрисидаги китоб ва иллюстрациялар, альбомларни томоша қилиш.
2. Бармоқлар гимнастикаси.
3. Ясаш ишларини бажариш.
4. Болалар ижодий ишлари кўргазмаси.
Қўшимча равишда: фазо ҳақидаги шеърларни ёдлаш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: фантазия ва ижодий тасаввурни намойиш этишга.
Санъат маркази
Аппликация: «Фазодаги ракеталар».
Мақсад:ракета фазо ҳақида тасаввурга эга; фигураларни мустақил кесиб, қоғозга ёпиштира олади.
Жиҳоз ва материаллар: кўк рангли бахмал қоғоз, қайчи, фигурали тешгич, фазо, ракеталар, фазогир тасвирланган расмлар.
Фаолият жараёни:
1. “Ракета учишга шай” расмини томоша қилиш.
2. Фазо ҳақида топишмоқлар айтиш.
3. Аппликация бўйича ишларни бажариш.
4. Болалар ижодий ишлари кўргазмаси.
Қўшимча равишда: фазо, юлдузлар туркуми, юлдузлар фазогир, ракета сўзлари қўлланилишини жонлантириш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларда композиция ва ижод туйғусини ривожлантириш.
Санъат маркази
Расм чизиш: «Мен ракетани чизаман».
Мақсад: мустақил равишда ракетани чиза олишади, контури бўйича бўяб чиқади, турли усуллар блан чизиши мумкин.
Жиҳоз ва материаллар: чизиш учун тўплам, тўқ кўк рангли қоғоз варақлари, чизмалар.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling