1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика
Download 325.86 Kb.
|
O\'rta guruh mavzulari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Санъат маркази
- Фаолият жараёни
Фаолият жараёни:
1. Гуллар иллюстрациясини томоша қилиш. 2. Топишмоқлар айтиш. Шеърларни ўқиш. 3. “Тўртинчиси ортиқча” дидактик ўйини. 4. Болаларнинг самарали фаолияти. 5. Болалар ижод намуналари кўргазмаси. Қўшимча равишда: гуллар иллюстрациясини томоша қилиш, дидактик ўйинлар. Нималарга эътибор қаратиш керак: пластилин билан ишлай олиш, тасаввурни бойитиш. Санъат маркази. “Сеҳрли боғ” аппликацияси. Мақсад: аппликация ясашнинг янги техникаси бўйича ишлашади, картонга ёпиштирилган ато ёрдамида манзара ясашади. Жиҳоз ва материаллар: турли рангдаги А4 форматли картон, мато парчалари, майда квадратларга бўлинган рангли қоғоз, ПВА елими, намуналар, чўткалар. Фаолият жараёни: 1. Намуналарни томоша қилиш. 2. Болаларни аппликация ясашнинг янги техникасига ўргатиш. 3. “Дарахтни таърифига кўра топ” дидактик ўйини. 4. Болаларнинг унумли фаолияти. 5. Болалар ижоди намуналари кўргазмаси, рағбатлантириш. Қўшимча равишда: болалар билан сеҳри боғ ҳақида суҳбат, “Ўхшаш япроқни топ”, “Тўртинчиси ортиқча” дидактик ўйинлари. Нималарга эътибор қаратиш керак: елимни эҳтиёт бўлиб ишлатиш кўникмаси, бармоқлар майда моторикасини ривожлантириш, тасаввурни бойитиш, мустақиллик, фаолликни тарбиялаш. Санъат маркази. Расм чизиш: “Гуллаётган дарахт”. Мақсад: гуллаётган дарахт ҳақида билишади, дарахт расмини чизишади, пахта таёқчалари ёрдамида гулларни ясайди, рангларни билишади, мустақил ишлай олишади. Жиҳоз ва материаллар: қоғоз варағи, бўёқлар, пахта таёқчалари, сувли банкалар, салфеткалар, иллюстрация – гуллаётган даархт. Фаолият жараёни: 1. Гуллаётган дарахтни томоша қилиш. 2. Шеърни ўқиш: Олча гуллаши билан Болари етиб келди. Унинг нияти битта - Кўпроқ асал йиғишда. 3. Расм чизишнинг янги усуллари билан танишиш. 4. Болаларнинг самарали фаолияти. 5. Болалар ижод намуналари кўргазмаси. Қўшимча равишда: баҳорда табиатда содир бўладиган ўзгаришларни кузатиш; “Ҳайвонлар”, “Ҳашоратлар”, “Қушлар” дидактик ўйини. Нималарга эътибор қаратиш керак: баҳор ҳақидаги тасаввурни мустаҳкамлаш, тактиль таъсирчанликни ривожлантириш, ижод, ҳаёлотни ривожлантириш. Download 325.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling