1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика


Download 325.86 Kb.
bet88/112
Sana07.05.2023
Hajmi325.86 Kb.
#1440257
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112
Bog'liq
O\'rta guruh mavzulari

Фаолият жараёни:
1. Фазо ҳақидаги расмлар, ракета макетларини томоша қилиш.
2. Болалар билан мавзуга оид суҳбат.
3. “Ортиқчасини олиб ташла” дидактик ўйини.
4. Расм чизиш бўйича ишларни бажариш.
5. Болалар ижодий ишлари кўргазмаси.
Қўшимча равишда: Фазо ҳақидаги бадиий адабиётларни ўқиш.
Нималарга эътибор қаратиш керак: болалар фантазиясини, бармоқларнинг майда моторикасини ривожлантиришга.

Апрелнинг 3-ҳафтаси
«Ер куни»
Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази
«Расмни тўпла».
Мақсад:расмларни тўплаш ҳақида тасаввурга эга. Ер - умумий уйимиз, инсон эса табиатнинг бир қисми эканлиги ҳақида тасаввурга эга.
Жиҳоз ва материаллар: пазллар, расмлар.
Фаолият жараёни:
1. Расмларни томоша қилиш.
2. Шеърни ўқиш:
Она сайёрамиз бой неъматларга,
Тоғлару ўрмонлар, далалари бор.
Еримиз бошпана, биз одамларга
Ҳеч қачон бермаймиз биз унга озор.
Асрайлик ердаги бор жонзотларни,
Боғлару, гуллар-ла безайлик уни.
Шунда сайёрамиз яшайди мангу
Бағрида сақлайди бор одамзотни.
3. Ўйин: «Катта, ўрта ва кичик».
4. Топишмоқлар айтиш:
Бу қандайин шифт бўлди?
Баъзан баланд, баъзан паст.
Баъзан кулранг, баъзан оқ.
Баъзида ҳаво рангда.
Баъзан кўм-кўк, ҳошияси
Оппоқ тўр-ла безалган.
(осмон).
Бизга жуда ёқади,
Кўролмасак, бўлмайди.
Чиқиб қолса, қаролмайиз,
Гўё куйиб қоламиз.
(Қуёш)
Яйловда ўсган эди – Ғарамга тушиб қолди. (Ўт-ўлан)
У гоҳ суюқ, гоҳ қаттиқ,
Гоҳо тирик, ўликдир.
Осмонда ҳам бўлади,
Ерга сингиб кетади.
(Сув)
5. “Расмни йиғ” дидактик ўйини.
6. Болалар ишларининг таҳлили.
Қўшимча равишда: бадиий адабиётни ўқиш, иллюстрацияларни томоша қилиш, артикуляциявий ва бармоқлар гимнастикаси.
Нималарга эътибор қаратиш керак: болаларни атроф-муҳитга маъсулиятли, эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш.
Сюжетли- ролли ўйинлар ва драматизация маркази
«Далаларни бирга кезиш мароқли».
Мақсад: ўйин сюжетига кўра турли ролларни бажаради, диалогли нутқни билади.
Жиҳоз ва материаллар: расмлар, АКТ, мавзу бўйича ўйинлар тўплами.

Download 325.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling