Фаолиятнинг бориши:
1.Қайси театрга боришни режалаштириш.
2. Керакли нарсалар ва жиҳозларни йиғиш.
3. Спектаклни томоша қилиш.
4. Спектаклни муҳокама қилиш ва рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Болаларга спектакл мавзусини мустақил танлашни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳати: Болаларни дунёқарашини ривожлантириш, катталар ва тенгдошлари билан мулоқат қилиш кўникмаларини шакллантириш.
«Нутқ ва тил» маркази
Мавзу: «Мен яшаб турган уй» суҳбат
Мақсад:
болада “Менинг уйим-менинг хонам” тушунчасини шакллантириш,
ўз уйи тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва уни севиш,
оиласи ҳақида тушунчага эга бўлиш,
ўз оиласида қандай ўрни борлиги хақида тасаввурга эга бўлиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: ўйинчоқлар, китоблар, бўёқлар, мўйқаламлар, пластилин.
Фаолиятнинг бориши:
1. “Менинг уйим”,менинг хонам” болалар ҳикояси
2. “Менинг хонамда ўйнаймиз” ўйин
3. “Хонада тартиб ўрнатамиз” ўйини
4. “Расмларни тер” ўйин машқи.
Қўшимча қисм: “Оила” сюжетли –ролли ўйин. Бадиий асарларни ўқиш, мултьфилмлар кўриш .
Эътиборга молик жиҳати: Болаларнинг оиласи,уйи ҳақида ҳикояларига эътибор бериш, луғат бойлигини бойитиш.
«Нутқ ва тил» маркази
Мавзу: “Ж” товуши
Мақсад:
“Ж ” товушини тўғри талаффуз этади,
“ Ж” товуши бор сўзларни аниқлай олади.
Керакли жиҳоз ва материаллар: “Ж” товуши бор мавзули расмлар .
Фаолиятнинг бориши:
1. Болалар боғчасидаги истироҳат боғига саёҳат қилиш, ҳашоратларни кузатиш.
2. Мавзули расмларни кўриб чиқиш, “Ж” товуши билан боғлиқ буюмларни расмларда топиш.
3. “Тез айтишлар” машқи.
4. “Ж” товуши бор сўзларни ўйлаб топ” машқи
Қўшимча қисм: артикулиацион аппаратни ривожлантириш, шиппиловчи ва шовқинли товушларни талаффузни машқ қилдириш; фонематик эшитиш: “ж” товуши иштирок этган сўзларни аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |