1 ҳафта октябрь Олтин куз. Қурилиш, конструкция ва математика
Download 325.86 Kb.
|
O\'rta guruh mavzulari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Апрелнинг 4-ҳафтаси
- Фаолият жараёни
Фаолият жараёни:
1. Сабзавотлар ҳақидаги топишмоқларни топиш. 2. Сюрпризли дақиқа. 3. “Бир қуёнча бор эди” бармоқли ўйини. 4. Болаларнинг мустақил ишлари. 5.Болалар ишлари кўргазмаси ва таҳлили, рағбатлантириш. Қўшимча равишда: иллюстрацияларни томоша қилиш, топишмоқларни топиш. Нималарга эътибор қаратиш керак: пластилин билан тўғри ишлаш, ҳар икки қўлнинг мувофиқ ишлашига. Иш пайтида жамоада дўстона муносабатга. Апрелнинг 4-ҳафтаси «Ҳайвонлар, ўсимликлар ва одам ҳаётида сув ва ҳаво» Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази “Дўстларга ёрдамлашамиз” ғояси бўйича лойиҳалаш Мақсад: конструктив малакаларни эгаллаган, турли деталларнинг шакли, ранги, макондаги жойи ҳақида тасаввурга эга. Жиҳоз ва материаллар: қурилиш материаллари тўплами, турли катталикдаги қўғирчоқлар, турли ўйинчоқлар. Фаолият жараёни: 1. Нимани қуриш, лойиҳалашни истар эдингиз мавзусида суҳбат. 2. Психогимнастика: «Биз санашни биламиз». 3. Ривожлантирувчи ўйин: «Қулфнинг калитини топ». 4. Ғоя асосида лойиҳалаш. 5. Қурилмалар ва майда ўйинчоқлар билан ўйнаш. Қўшимча равишда: ёрдамга келиш кўникмасини, дўстона муносабатларни тарбиялайди. Нималарга эътибор бериш керак: конструкцияни яратиш пайтида ҳаракатлар изчиллигига. Қурилиш, лойиҳалаш, математика маркази Математика: «Ғаройиб саёҳат». Мақсад: буюмларнинг сонига кўра тенг элементларини топа олишади, сўзлардан тенг равишда фойдаланишади; “ости” ва “усти” сўзларидан фойдаланиб, маконда ҳаракатлана олишади. Жиҳоз ва материаллар: магнит тахта, рангли доиралар, капалаклар, боғичлар, тасмалар. Фаолият жараёни: 1. Психогимнастика «Кайфият улашинг». 2. «Қувноқ майсазор» ўйини. 3. “Манзарани ярат” машқи. 4. “Жуфтни топ” дидактик ўйини. 5. “Бир сўз билан номла” дидактик ўйини. Қўшимча равишда: «Домино», «Лото» ўйинлари. Нималарга эътибор қаратиш керак: кўриб тушина олиш лаёқати, мантиций фикрлашига. Сюжетли-ролли ўйинлар маркази “Ҳайвонот боғи” сюжетли-ролли ўйини. Мақсад: Ердаги жонзотлар учун ҳаво ва сув муҳимлигиги тушунишади. Ўйин сюжетига кўра турли ролларни ижро этади, ўйинда ашёлардан фойдаланади. Жиҳоз ва материаллар: автобус ўриндиқлари, руль, ҳайвонот боғи учун чипта, касса, ҳайвонлар ўйинчоқлари. Download 325.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling