1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Tadbirkorlik faoliyati va uni rivojlantirishning ijtimoiy-iqtisodiy ahamiyati


Download 33.59 Kb.
bet4/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
6.Tadbirkorlik faoliyati va uni rivojlantirishning ijtimoiy-iqtisodiy ahamiyati.
Тадбиркорликнинг шаклланиши иқтисодий ва ижтимоий шароит билан чамбарчас боғлиқ. Тадбиркорлик шаклланишининг иқтисодий шароитига ижтимоий шароит якин туради. Ижтимоий шароит, аввало, ҳаридорларнинг диди ва модага жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши билан белгиланади. Турли боскичларда ушбу талаб ўзгариб туриши мумкин. Бунга ижтимоий-маданий мухитга боғлиқ бўлган ахлокий ва диний меъёрлар жиддий таъсир кўрсатади. Ушбу меъёрлар ҳаридорларнинг турмуш тарзига ва у оркали товарларга бўлган талабига бевосита таъсир этади. Ижтимоий шароит шахснинг ишга бўлган муносабатига ўз таъсирини утказади, бу эса, ўз навбатида, бизнес таклиф этаётган маошнинг микдорига, меҳнат шароитига бўлган муносабатга таъсир этади.
Тадбиркорлик фаолиятининг шаклланишида ишбилармон ходимларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш, малакасини ошириш масалаларини ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятини олиб боришнинг замонавий услубларини ўрганишни ташкил этиш, ходимларни укитиш ва кайта укитиш, уларни ривожланган мамлакатларга малака ошириш учун юбориш, ишбилармонларни укитиш учун укитувчиларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш ишларини ташкил этиш, тадбиркор сектори учун ходимларни танлаш бўйича маслахат марказларини очиш керак.
Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳуқуқий мухитда кечади. Шунинг учун керакли ҳуқуқий шароит яратиш катта аҳамиятга эга. Бу нарса биринчи навбатда тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит яратиб берувчи қонунларнинг мавжудлиги, яъни корхоналарни руйхатдан утиш жараёнининг киска ва оддий бўлиши; тадбиркорликни давлат бюрократизмидан химоя қилиш; солик қонунчилигини такомиллаштириш; Ўзбекистон ва чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир. Шу билан бирга бунга кичик тадбиркорлик ишларига кумаклашиш худудий марказларини ташкиллаштириш, статистика шакли ва хисоб-китобини такомиллаштириш киради. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий кафолати масаласи билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling