1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Oilaviy tadbirkorlik toʼgʼrisida ” gi Qonunning mohiyati


Download 33.59 Kb.
bet6/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
21.Oilaviy tadbirkorlik toʼgʼrisida ” gi Qonunning mohiyati.
Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолият бўлиб, ўз иштирокчиларининг ихтиёрийлигига асосланади. Оилавий тадбиркорлик юридик шахс ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли оилавий корхонадир.Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади
Оилавий корхона унинг иштирокчилари томонидан товарлар ишлаб чиқариш ва реализақия қилиш учун ихтиёрий асосда, иштирокчиларнинг улушли ёки умумий мол- мулк, шунингдек иштирокчилардан ҳар бирининг мол-мулки негизида ташкил этиладиган кичик тадбиркорлик субъектидир. Оилавий корхона фаолияти унинг иштирокчиларининг шахсий меҳнатига асосланади. Оилавий корхона фаолиятни факат юридик шахс сифатида фаолият кўрсатади.
Ушбу корхона иштирокчилари ва ёлланма ходимларининг умумий сони кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг қонун хужжатларида белгиланган ўртача йиллик сонидан кўп бўлиши мумкин эмас. Бунда оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони икки кишидан оз булмаслиги керак.
Оила бошлити, унинг хотини (эри), болалари ва набиралари, ота-онаси, меҳнатга кобилиятли ёшга тулган бошқа кариндошлари (болалари ва набираларининг эрлари (хотинлари), туҒишган ҳамда угай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эрлари (хотинлари) ҳамда болалари, тоҒа ва амаки ҳамда амма ва холалари) оилавий корхона иштирокчилари бўлиши мумкин. Бундан ташкари, иштирокчиларнинг муомала лаёкати қонунга мувофиқ тартибда чекланган булмаслиги керак. Давлат органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун хужжатларида тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиши такикланган бошқа шахслар оилавий корхона иш бўлиши мумкин эмас.
Бир оилавий корхона иштирокчиси бир вактнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси була олмайди.


Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling