1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Download 33.59 Kb.
bet1/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

1.Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими:
бошқарилаётган объектлар ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилиш;
бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш;
объектларга бошқарув таъсирларини ўтказиш;
объектларнинг янги ҳолати ҳақида ахборот олиш ва таҳлил қилишдан иборат.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент усуллари мукаммаллиги ва тўғри шаклланганлиги билан ўзвий боғлиқдир. Менежмент усуллари бу - бошқарув субъектининг бошқарув объектига мақсадли йўналтирилган таъсир ўтказишнинг усуллари бўлиб, яъни унинг вазифаси бошқарувнинг ишлаб чиқариш жамоаси олдига қуйидаги мақсадларни мувофиқлаштиришни таъминлашдан иборатдир.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг мақсади
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида чекланган ер-сув, меҳнат ресурслари, инвестициялар ва улардан тадбиркорлик билан самарали фойдаланишни;
қишлоқ хўжалигининг республика иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини;
аграр-иқтисодий ислоҳотлар, уларни ривожлантириш йўлларини;
қишлоқ хўжалигида фаолият кўрсатаётган корхоналар, уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва улар фаолиятини такомиллаштириш йўлларини;
бошқа масалаларни ўрганиш.
«Агробизнесни ташкил этиш ва бошқариш» фанининг вазифалари:
илғор қишлоқ хўжалик корхоналарининг эришган ютуқларини чуқур ўрганиш ва уларни бошқа хўжаликларга жорий қилиш учун тавсия этиш ;
экин майдонлари бирлиги хисобига кўпрок ва арзонрок махсулот етиштириш учун кэенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни жорий қилиш имкониятини яратиш учун иқтисодий тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.

2.Qishloq xoʼjaligining respublika ijtimoiy-iqtisodiyotida tutgan oʼrni va ahamiyati.
қишлоқ хўжалиги аҳолини озиқ-овқат билан таъминлайди, озиқ-овқат кишиларнинг маънавий ҳаёти ва моддий ишлаб чиқаришининг асоси ҳисобланади;
қишлоқ хўжалиги енгил ва озиқ-овқат саноати учун хом ашё манбаидир. Бу тармоқларнинг маҳсулоти ҳам бевосита аҳоли эхтиёжларини қондириш учун фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятлардан фойдаланиш даражаси ва самарадорлиги саноатнинг айрим тармоқлари ишлаб чиқариш хажмини ва самарадорлигини аниқлайди. Тўқимачилик саноатида барча моддий ҳаражатларнинг 40 фоизини, қанд саноатида - 70 фоизини, сут ва ёғ маҳсулотларида 80 фоизга яқинини қишлоқ хўжалик хом ашёси ташкил қилади. Ҳозирги вақтда мамлакатда аҳоли истеъмоли фондининг 3/4 қисми бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотидан ёки қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотидан иборат;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мамлакат оғир саноатининг ривожланиш суръатига ва даражасига самарали таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги йирик миқдорда ишлаб чиқариш воситаларини истеъмол қилгани ҳолда трактор, мелиоратив ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги, кимё саноати, айниқса минерал ўғит ишлаб чиқаришга фаол таъсир кўрсатади. Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришга кетадиган моддий ҳаражатларнинг асосий қисмини саноат етказиб берадиган ишлаб чиқариш воситалари (ёқилғи-мойлаш материаллари, захира қисмлар, минерал ўғит, омухта ем, асосий воситалар амартизацияси ва бошқалар) ташкил қилади;



Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling