1. Аgrobiznesni tashkil etish va boshqarish fanining predmeti va vazifalari. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини бошқариш тизими


Download 33.59 Kb.
bet3/11
Sana13.02.2023
Hajmi33.59 Kb.
#1193964
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Иқтисодий-статистик услуб — ўрганилаётган объектларнинг катта мажмуасида, ишлаб чиқариш омилларини ўрганиш ва уларнинг сўнги натижасини аниқлашда қўлланилади. Нотипик, яъни доимий бўлмаган холатлар, шарт-шароитларни бартараф қилишга имкон беради.
Тажриба услуби - бу услуб ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усуллари ва йўлларига иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш бўйича тажрибалар ўтказиш, корхона фаолиятининг шарт-шароитларини аниклаш, бу шарт-шароитларнинг самарадорликка таъсирини аниқлашда қўлланилади. Тадқиқотларнинг юксак сифатли бўлишига имкон беради.
Ҳисоб-китоб, режа услуби - бу услуб корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этишда баъзи бир жиҳатлар ёки бутун тизимни ривожлантиришнинг истиқболли режасини ишлаб чиқишда қўлланилади. Мақсадга эришишнинг энг самарали вариантини танлаш, яъни қуйидаги вазифаларни оқилона бажаришга имкон яратади.
Дедуктив усули - умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, нисбатан жўзъий хулосалар чиқарилади. Ҳар қандай иқтисодий тамойил ва механизмнинг амал қилишини аниқлашда даставвал назарий ғояларга, сўнгра уларнинг амал қилишига асосланилади. Бу жараён муаммони тадқиқ этишнинг дедуктив усули деб номланган. Юқоридаги масалани тадқиқ этишда, ўрганишда даставвал маълумотлар, воқеалар, фактлар ўрганилади.
Индуктив усули - бунда алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, жўзъийдан умумий хулосалар чиқаришга таянилади. Назарий ғояларни яратиш жараёни эса индуктив тадқиқ этиш усули деб номланган.
5.Kichik biznes va tadbirkorlik tushunchalari, ularning mohiyati va mazmuni.
Бозор муносабатлари шароитида Иқтисодиётниривожлантиришнингасосий
омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир.
Хуш, «тадбиркор», «тадбиркорлик» тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади?
Бу тушунчаларни Ҳозирги маъносида биринчи бўлиб XVII аср охири ва XVIII аср бошларида инглиз иктисодчиси Ричард Кантилон қўллаган эди. Унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият курсатувчи кишидир. Шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. Кейинчалик, XVIII асрнинг охири ва XIX асрнинг бошида машхур франқўз иктисодчиси Ж.Б.Сей (1767-1832) «Сиёсий иктисод рисоласи» китобида (1803й.) тадбиркорлик
фаолиятини ишлаб чиқаришнинг уч мумтоз омиллари - ер, капитал, меҳнатнинг яхлитлиги деб таърифлаган эди.
У Англия саноатининг муваффакиятини «инглиз тадбиркорлари истеъдоди» таъминлаганлигини таъкидлаган эди. Ж.Б. Сейнинг асосий тезисида махсулот ишлаб чиқаришда тадбиркорлар асосий фаолият кўрсатади дейилади. Ж.Б.Сейнинг фикрича, тадбиркор олган даромад унинг меҳнати, ишлаб чиқаришни ташкил этганлиги, махсулотни ўз вақтида сотганлиги учун берилган мукофотдир. Тадбиркор таваккал қилиб, бирор-бир маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўз бўйнига олади.
Қайд этиш лозимки, иқтисодиётиёт фанининг асосчилари тадбиркорлик шаклига кам эътибор берганлар. Тадбиркорлик фаолияти уларнинг илмий-тадқиқот ишларининг таҳлил объекти бўлмаган. Инглиз иктисодчи олимлари А. Смит (1723-1790) ва Д.Рикардо (1772­1823) Иқтисодиётни ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи механизм деб қабул қилганлар. Ушбу механизмда ижодий тадбиркорликка ўрин йўқ эди. «Ҳалклар бойликларининг моҳияти ва сабабларини тадқиқ этиш» (1776 й.) китобида А.Смит тадбиркор таърифига алоҳида эътибор берган эди. А.Смит фикрича, тадбиркор - капитал эгаси. У муайян тижорат ғоясини амалга ошириб, даромад олиш учун таваккалчилик билан иш бошлайди, чунки капитални бирор-бир ишга сарфлаш доимо таваккалчилик билан боғлиқдир. Тадбиркорликдан олинган даромад, А.Смит фикрича, шахсий таваккалчилик учун олинган мукофот.


Download 33.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling