1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари


Кўнкўрона (blind) ва информатив детекторлар


Download 22.16 Kb.
bet2/6
Sana18.06.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - амалий иш

Кўнкўрона (blind) ва информатив детекторлар. Баъзи иловаларда, watermarkingни аниқлаш жараёнида watermarking белгиси қўйилмаган ҳақиқий маълумотни ўзи ҳам мавжуд бўлади. Бошқа сўз билан айтганда белги қўйилмаган ҳақиқий маълумотнинг ўзи ҳам сақланади. Масалан, келишувларни аниқлашга мўлжалланган иловаларда watermarking белгиси қўйилмаган ҳақиқий маълумотнинг ўзи ҳам сақланади. Бу баъзида, сақланган ҳақиқий маълумот қўйилган watermarking белгисини аниқлашда фойдаланилса, баъзида watermarking белгиси қўйилган маълумот йўқолганда ёки унга зиён етган ҳолларда зарур бўлади. Баъзи иловаларда эса watermarkingни аниқлашда ҳақиқий маълумот талаб этилмайди. Масалан, кўчиришдан ҳимоялаш тизимларида.
Watermarkingни аниқлаш жараёнида ҳақиқий маълумотни (watermarking қўйилмаган контент) талаб этадиган детекторларга – информатив детектолар деб аталади. Агар, детектор ҳеч қандан ҳақиқий маълумотни таълаб этмаса унда – кўркўрона (blind) детекторлар деб аталади.
Watermarking соҳасидаги кўплаб адабиётларда, информатив детекторлардан фойдаланилган тизимлар – шахсий watermarking тизимлари, кўркўрона детектторлардан фойдаланилган тизимларни эса – оммавий watermarking тизимлари деб юритилган.
Ёлғондан тасдиқлаш кўрсаткичи. Ёлғондан тасдиқлаш деганда, детектор томонидан контентга мавжуд бўлмаган watermarking белгисини аниқлаш тушунилади. Одатда бу кўрсаткич бир нечта детекторлаш натижасида олинади. Бунинг юзага келишида иккита: watermarkingдаги ёки контентдаги тасодифий ўзгариши натижаси сабаб бўлиши мумкин.
Биринчи сабабга биноан, бир контент олиниб, бир нечта watermarking белгилари унга мослиги текширилади ва детектор улар ичидан бирини аниқлайди. Бунга келишувларни аниқлаш тизимларини олиш мумкин.
Иккинчи сабабга асосан, бир watermarking бир нечта контентлар бўйлаб аниқланади.
Иловалар турига қараб, юқоридаги сабаблар натижасида ёлғондан тасдиқлаш кўрсаткичи юзага келиши мумкин.
Чидамлилик. Чидамлилик хусусияти watermarkingни контент устида турли ўзгаришларни амалга оширганда ҳам ўзгармай қолиш қобилятидир. Масалан турли ўзгаришла деганда, расмлар учун – турли филтерлашлар, чиқишлар, чоп этиш, сканер қилиш, буриш ва ҳак.лар бўлиши мумкин. Видео туридаги маълумотлар учун эса, видеони ёзиш, фрейм ўлчамини ўзгартириш ва ҳак. ўзгаришлар мавжуд бўлиши мумкин.
Барча турдаги watermarking иловалари ҳам чидамлилик хусусиятини талаб этмайди. Ушбу хусусият иловалар турига боғлиқдир.
Хавфсизлик. Watermarking хавфсизлиги уни турли кутилмаган таҳдидларга қарши тура олиш қобиляти билан белгиланади. Кутилмаган таҳдидлар сирасига эса қуйидаги уч турдаги:

  • Рухсат этилмаган ўчириб ташлаш;

  • Рухсат этилмаган қўйиш;

  • Рухсат этилмаган аниқлаш.

Рухсат этилмаган ўчириб ташлаш ва watermarking қўйиш актив ҳужум саналиб, унда watermarking қўйилган контент ўзгартирилади. Рухсат этилмаган аниқлаш эса пассив таҳдид сирасига киради.
Рухсат этилмаган ўчириб ташлашдан ҳимоялаш учун дастлаб рухсат этилмаган аниқланишдан ҳимоялаш талаб этилади.

Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling