1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари
Шифрлаш ва watermarking калитлари
Download 22.16 Kb.
|
1 - амалий иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Watermarkingни ўзгартириш ва кўпайтириш.
Шифрлаш ва watermarking калитлари. Криптографияда маълумотларни шифрлашда (махфий кўринишга келтиришда) ва дешифрлашда (очиқ маълумот кўринишига келтиришда) махфий калитлардан фойдаланилади. Watermarking тизимларидан ҳам калитлар шунга ўхшаш вазифани бажаради.
Криптографик алгоритмларда шифрланган маълумот бардошлиги унда фойдаланиланилган алгоритм махфийлигига (яширинганлигига) эмас, балки унда фойдаланилган калит махфийлигига боғлиқ бўлиши керак. Бунинг исботи сифатида қуйидаги мисолни кўриб чиқилади. Агар шифрланган маълумот махфийлиги унда фойдаланилган алгоритм махфийлигига боғлиқ бўлса, унда қуйидаги муаммолар келиб чиқади. Биринчидан, алгоритмни махфий сақланганлиги сабабли, уни таҳлиллаш имконияти мавжуд эмас. Иккинчидан, яширинилган алгоритм ошкор бўлса, янги алгоритм яратишга тўғри келади. Бу эса ўз навбатида кўп вақтни ва сарф харажатни олади. Калитни махфий тутилганлиги сабабли, шифрланган матн бардошлиги фақат шу калитга боғлиқ бўлади. Калит топилган тақдирда, уни бошқасига алмаштириш жуда осон. Watermarking технологиясида ҳам криптографияга ўхшаш тарзда калитдан фойдаланилади. Калит асосида контентга watermarking белгиси бириктирилса, калит асосида ушбу белги watermarkingли контентдан таниб олинади. Бу калитни билмасдан туриб, алгоритм маълум бўлган тақдирда ҳам, қўйилган watermarking белгисини аниқлаш ва уни олиб ташлаш жуду қийин. Watermarkingни ўзгартириш ва кўпайтириш. Баъзи иловаларда контентда watermarking белгиси бириктирилгандан сўнг, бу белгини алмаштириш имконияти мавжуд бўлади. Масалан, Америкада телевидения кўрсатувлари ноқонуний кўпайтиришдан ҳимоялаш механизми яратилган. Унга кўра, телевидениядан илк марта қайта кўриш мақсадида кўчириб олиш имконияти мавжуд бўлиб, уни қайта кўпайтириш рухсат чекланган. Бунинг учун фойдаланилган кўчиришдан ҳимоялаш иловаси қуйидагича усулдан фойдаланилган. Телевидения кўрсатувига дастлаб “copy-once” белгиси қўйилади. Уни бир марта кўчиргандан сўнг, бу белги “copy-no-more” белгисига алмашади. Бунда контентдаги белги ўзгартирилиши ундан ноқонуний мақсадда фойдаланиш имконияти мавжуддек кўрсатиши мумкин. Лекин, қайта белги қўйилиши натижасида контентдаги битлар ўзгариши кузатилади. Бу эса ўз навбатида бузғунчига катта ташвиш туғдиради. Нарх. Watermarking белгисини қўйувчи ва аниқловчи қурилмаларнинг нархи уларнинг қандай мақсадда фойдаланилганлиги ва унинг қандан амалга оширилганлигига боғлиқ бўлади. Масалан, ОАВ мониторингида фойдаланилган watermarking тизимлари реал вақт тизимида ишлаганлиги сабабли, уларнинг тезлиги паст бўлмаслиги керак. Бундан ташқари турли иловалар талабига мос равишда белги қўйиш ва аниқлаш тизимларини талаб қилиши мумкин. Масалан, ОАВ мониторингида бир нечта белги қўйиш тизимлари талаб этилса, аниқлашда юзлаб аниқлаш тизимлари талаб этилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фойдаланилган watermarking тизимини умумий нархи чиқарилади. Download 22.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling