1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари


Download 22.16 Kb.
bet4/6
Sana18.06.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - амалий иш

Watermarking тизимларини баҳолаш. Яратилган watermarking тизимларини баҳолаш ва уларни ўзаро таққослашда уларда фойдаланилган алгоритмларнинг қанчалик тўғри ишлаши ҳособга олинади. Бундан ташқари тизимни тўғри баҳолашда қуйидаги хусусиятларга этибор берилади.
Энг яхши” тушунчаси. Бирор бир watermarking тизимига баҳо беришдан олдин, уни тестлаш учун керак бўладиган параметрларни танлаб олиш керак. Агар watermarking тизими бирор бир иловада фойдаланилган бўлса, унда шу илова вазифаси, имкониятига асосланган ҳолда баҳо бериш шарт. Масалан, видео watermarking тизимлари кўчиришдан ҳимоялашда фойдаланилганда, унга баҳо беришда унинг озгина бурулишга бардошли бўлиши талаб этилади. Аммо, ОАВ мониторинги учун бундай бардошлилик талаб этилмайди. Сабаби, бундан таҳдид (бурулиш) ОАВ тизимида учрамайди. Бундан ташқари watermarking тизимини бир хусусиятини ортирилиши натижаси унинг бошқа хусусияти ўзгаришига олиб келади.
Бундан ташқари, кўплаб watermarking детекторлар аниқлаш чегераси параметридан фойдаланади. Бу параметр бардошлиликни ошириш мақсадида танланиб, тизимда қанчалик ёлғондан қабул қилиш кўрсаткичига рухсат берилганлиги билан ўлчанади. Масалан, тизим ҳар доим 100 % аниқликда watermarkingни топа олмайди. Шу сабабли, унга бундан пастроқ кўрсаткич ўтиш қиймати қилиб олинади.
Бенчмаркинг. Тизимни текширишда синов турлари танлаб олингандан сўнг, уни амалга оширишга этибор бериш шарт. Агар watermarking тизими бирор бир илова доирасида баҳоланаётган бўлса, ҳар бир мезон мос хусусиятлар учун энг кам талабни таъминлаши шарт ва тестлар тўплами шу талаблар бажаралишини назоратга олиши керак. Барча тестлаш параметрлари watermarkingни қўйиш ва аниқлаш жараётлари учун бир хил танланиши шарт.
Watermarking тизимларини тадқиқ этиш учун, ягона универсал мезон (бенчмаркинг) шакллантириш устида қатор ишлар олиб борилиб, бу мезон таклиф этилган watermarking тизимига скаляр “кўрсаткични” ҳисоблаш учун фойдаланилади. Ушбу мезон орқали бир watermarking тизимини бошқа шунга ўхшаш тизим билан солиштриш имкониятини беради.
Албатта, барча иловалар ва watermarking тизимлари учун мос бўлган бенчмаркингни шакллантириш жуда қийин бўлиб, бу иловаларнинг ва тизимларининг турличалиги билан белгиланади. Шунга қарамасдан, бу мақсадда эришишга қатор уринишлар натижасида, расм watermarking тизимлари учун умумий саналган Stirmark бенчмаркинг дастури ишлаб чиқилган. Бу бенчмаркинг расмлар билан ишловчи тизимларини таққослашда фойдаланилади.

Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling