1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.69 Mb.
bet31/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

Гидродинамик шовқинлар. Гидродинамик шовқинларга суюқликларни насослар ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга юборишда ҳосил бўладиган шовқинлар асосан насоснинг ҳаракатланувчи қисмларининг носозлиги ва гидравлик зарбалар таъсирида келиб чиқадиган шовқинларни келтириш мумкин. Бу шовқинларни йўқотишда мана шу шовқинларни келтириб чиқарувчи сабабларни, яъни насосларнинг ҳаракатланувчи қисмларининг мутаносиблигини таъминлаш, гидравлик зарбалар келиб чиқишини йўқотишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш зpарур.
Электромагнит шовқинлар. Электромагнит шовқинларнинг келиб чиқиши электр моторларида статор ва роторнинг ўзаро магнит майдонлари кесиб утиши билан ҳосил бўладиган тўлқинлар электромагнит шовқин сифатида тарқалади. Бу шовқинларни йўқотишда асосан электр моторларини конструктив ўзгартиришлар билан камайтиришга эришилади. Масалан, ротор якорининг тўғри пазлари ўрнига қийшиқ пазлар ўрнатиш яхши натижа беради.
Электр машиналари ишлаганда, шунингдек аэродинамик шовқинлар ҳам чиқади. Масалан, ротор айланганда ҳавони кескин тўлқинланиши аэродинамик шовқин сифатида тарқалади.
Бундан ташқари механік шовқинлар ҳам бўлиши мумкинки, буни, масалан, электр қабул қилувчи шчеткаларни яхшилаб силлиқлаб ўрнатиш электродвигатель ишлаганда ажралаётган шовқинни 6-10 дБ га камйтиради.
3 – масала. Оғирлиги 350 кг қ, айланма ҳаракат тезлиги 970 айланиш/минут бўлган машина Lм=105 дБ шовқин чиқараяпти:
1. Йўл қўйиладиган даража 75 дБ бўлганда унга ўрнатилиши керак бўлган товуш тўсиш қопқоғини ҳисобланг;
Товуш тўсиш қопқоғини ҳисоблаш
Товуш тўсиш қопқоғини ҳисоблаш, унинг товушни камайтиришга хизмат қилувчи деворлари қалинлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Иш жойларидаги шовқинни камайтириш миқдори қуйидагича аниқланади:
=Lм-Lд+5 (1)
Бу ерда Lм – машинанинг шовқин даражаси, дБ;
Lд- йўл қўйиладиган шовқин даражаси, дБ.
Ҳамма қисмлари бир хил шовқин тўсиш қобилиятига эга бўлган қопқоқнинг тўсиш қообилияти
=V-10 lq , билан аниқланади. (2)
Бунда V – қопқоқ деворининг шовқин тўсиш катталиги, дБ.
- қопқоқнинг ичли юзаларининг шовқин ютиш ўртача коэффициенти, қуйидагича аниқланади:

(3)

Бу ерда S…Sn- қопқоқнинг шовқин ютувчи воситаси билан қопланган ички юзалари.


Қуйидаги ифодадан оғирлиги Р=200кг/м бўлган шовқин тўсувчи деворнинг дБ бирликдаги катталиги аниқланади:
V=13,5 lqP+13 (4)
Қопқоқ ички томонига 10 мм асбест намат қопланган пўлат листдан тайёрланган мосламанинг шовқин ютиш коэффициенти =0,32.
Иш бажариш йўли
1.(1)формулада камайтирилиши зарур бўлган шовқин миқдорини аниқлаймиз:
=105-75+5=35 дБ
2.(2)формулани V га нисбатан ечиб, унинг шовқинни камайтириш имкониятини аниқлаймиз
1. (4) формулани Р га нисбатан ечиб, 1м қопқоқ деворининг 30 дБ шовқин камайтириш имкониятини аниқлаймиз
Lq P=(V-13)/13,5=1,26

Бундан P=16 кг/м ;


4. Пўлатнинг солиштирма оғирлигини ҳисобга олиб (7,8 кг/см ) қопқоқ қалинлигини аниқлаймиз:

H=P/ =2,3мм


Демак, 2,3 мм. қалинликдаги ва ичидан 10 мм. ли асбестнамат қопланган пўлат қопқоқ шовқин даражасини 75 дБ гача камайтириши мумкин.

Шовқинга қарши кураш чора-тадбирлар қўйидаги усулларда олиб борилади.


1) Шовқинни ажралиб чиқаётган манбаида камайтириш;
2) Шовқиннинг тарқалиш йўналишини ўзгартириш;
3) Саноат кархоналари ва цехларини оқилона режалаштириш;
4) Саноат кархоналари хоналарига акустик ишлов бериш;
5) Шовқинни тарқалиш йўлида камайтириш.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling