1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.69 Mb.
bet34/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

8 – Амалий машғулот (2-соат)
Мавзу: Ишлаб чиқариш корхоналарида титраш дажасини пасайтиришни ҳисоблаш.

Маълумки, ишлаб чиқариш жараёнларининг автоматлаштириш ва механизациялаш воситалари тараққиёти ўз иши давомида механик тебраниш (силкиниш) ҳосил қилувчи ускуналарнинг ишлаши билан боғлиқ. Механик тебранишларнинг инсон организмига таъсири f, тебраниш узатиладиган жадаллик ва муҳитга боғлиқ тарзда турлича намоён бўлади.


Бу турдаги ҳолатлар тебраниш, шовқин ва силкинишга бўлинади.
Эшитиладиган частоталар диапазонида узатиладиган механик тебранишлар инсон томонидан товуш сифатида қабул қилинади. Частота бўйича товуш тебранишлари 3 диапазонга бўлинади:
1. Инфратовушли f < 20 Гц;
2. Товушли (эшитиладиган) 20 Гц < f < 20 кГц;
3. Ультра товушли f > 20 Гц.
Алоқа корхоналарида шовқин электр машиналар, кучли тракторлар, телеграф аппаратлари, почта ускуналари, қайта ишлов берувчи машиналар, шамоллатиш мосламалари, электр асбоблар ва бошқаларнинг фаолияти чоғида вужудга келади. (3- жадвал)
Ишлаб чиқариш корхоналарида тебранишларнинг рухсат этилган катталиги
3- жадвал

Титраш тебранишининг амплитудаси, мм

Титраш частотаси, Гц

Тебранма ҳа-ракат тезлиги, см/сек

Тебранма ҳаракат тезланиши, см/сек2

0,6-0,4

3 гача

1,12-0,76

22-14

0,4-0,15

3-5

0,76-0,46

14-15

0,15-0,05

5-8

0,46-0,25

15-13

0,05-0,03

8-15

0,25-0,28

13-27

0,03-0,009

15-30

0,28-0,17

27-32

0,009-0,007

30-50

0,17-0,22

32-70

0,007-0,005

50-75

0,22-0,23

70-112

0,005-0,003

75-100

0,23-0,19

112-120

*1,5-2

45-55

1,5-2,5

25-40

Товуш тезлиги – вақт бирлигида тўлқин тарқалиш йўналишига перпендикуляр, ягона юза орқали товушли тўлқин билан кўчадиган қувватдир.


Инсон товуш тезликларини кенг диапазонда қабул қилади. Турли частоталардаги товушлар бир хил қабул қилинмайди. Инсоннинг нормал эшитиш қобилиятига I = 10-12 Вт/ м2 товуш мос келади.
Товуш босими даражалари иш жойларида доимий шовқиннинг энергетик характеристикаси саналади (дБ),
L = 20 lg P/P0,
бу ерда P – товуш босимининг ўртача квадрат аҳамияти, (Па);
Р0 = 2х105 Па – бошланғич товуш босими.
Муваққат характеристикага эга бўлган шовқинлар доимий ва беқарор турларга бўлинади.
Доимий шовқин – иш куни давомида товуш даражаси ўзгарадиган шовқиндир.
Беқарор шовқинлар эса: узуқ – юлуқ, вақт ичида тебранувчан, импульсли шовқинларга бўлинади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling