Ривожлантирувчи мақсади: Талабаларнинг берилган мавзу бўйича изланувчанлик фаолиятини рағбатлантириш, муаммоли топшириқларга мулоҳазали жавоблар бериш кўникмаларини ҳосил қилиш ҳамда уларда натижаларни умумлаштириш, мантиқий ва ижодий қобилиятни, мулоқот маданиятини ривожлантириш.
Тарбиявий мақсади: Талабаларни мустақил фикрлаш ва таҳлил қилишда мустақил иш фаолиятига жалб этиш, уларда ўзаро ҳурмат, ҳамкорлик фазилатларини шакллантириш ҳамда фанга бўлган қизиқишни ўстириш.
Таянч иборалар: Ёнғин, ёнғин вақти, ҳодиса, сабаб, йўл, усул, ўчириш, жавобгарлик, масъулият.
Дарснинг жиҳозлари: Синф доскаси, дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар, маърузалар матни, атамалар, ўтилган дарс мавзуси бўйича саволлар ва муаммоли тошириқлар мажмуаси, тестлар, компютер, проектор.
Дарс ўтиш усули: Ўтилган мавзунинг ўзлаштирилганлик даражасини текшириш, уй иши топшириқларни бажариш натижалари бўйича жонли мулоқотни амалга ошириш, асосий тушунча ва натижаларнинг мисол ечишга тадбиғи кўникмаларини ҳосил қилиш.
Дарснинг бориши (ҳар бир ўқув режаси) (5 дақиқа): Ташкилий қисм: Талабаларнинг дарсга тайёрлигини текшириш. Талабаларни ўтган дарсда берилган уй вазифалари ва мустақил иш бўйича топшириқларни ҳамда бажарилишини текшириш.
Ўтилган мавзулар бўйича: Талабаларнинг амалий машғулот мавзуси бўйича уй иши топшириқларни бажариш натижаларини таҳлил қилиш орқали билим даражасини аниқлаш.
Янги дарс мавзусининг баёни (60 дақиқа): Синфда берилган маълумотлар асосида мисол ечиш.
Топшириқлар: Топшириқни ўрганиб чиқинг ва қўйидаги ишларни бажаринг:
1.Ёнғинларга қарши чора тадбирлар урганиш
2.Биноларда оралиқ деворларнинг улчамлари таҳлил қилиш
3.Ёнғин ҳолатида бинодан одамларни олиб чиқиш вақти кўрсаткичларини аниқлаш
4.Амалий машғулот дарсига тайёрланаётганда маърузалардан қўйида берилган маъруза материалларини диққат билан ўқиб чиқиш ва таҳлил қилиш
5.Дарс давомида берилган топширикларни бажариш
Do'stlaringiz bilan baham: |