1-Амалий машғулот (4 соат) Мавзу: Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш


Download 1.69 Mb.
bet15/66
Sana09.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1759291
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Amaliyot [xfx] (2)

Хоналарга акустик ишлов бериш. Саноат кархоналарида шовқин даражасини ортиб кетишига шовқиннинг бирор бир тўсиққа, масалан, хонада деворларга, шифтга урилиб қайтиши натижасида товуш тўлқинларини кучайтириш ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун шовқин даражасини пасайтиришда тўғри келаётган товуш тўлқинларигина эмас, балки қайтган товуш тўлқинларини ҳам камайтириш чора-тадбирларини кўриш мақcадга мувофиқдир.
Бунинг учун хона деворлари ва шифтларига шовқин ютувчи материаллар қоплаш йўли билан ишлов берилади; шунингдек, шовқин тўлқинлари тегиши мумкин бўлган зона майдонини ошириш мақсадида, ҳар хил шовқин ютувчи воситалардан қилинган плафонлар осиш яхши натижа беради. Бундай чора-тадбирлар туркумига акустик ишлов бериш ишлари дейилади.
Ҳар қандай қурилиш конструкциялари маълум миқдорда шовқин ютиш қобилиятига эга. Шовқин ютувчи материаллар сифатида фойдаланиладиган қурилиш конструкцияларининг шовқин ютиш коэффициенти =0,2 дан катта бўлиш шарти қўйилади. Ишлатиладиган конструкцияларда, масалан ғишт ва бетон конструкцияларининг товуш ютиш коэффициенти жуда кичик, яъни, =0,01 0,05 га тенг.
Материалларнинг шовқин ютиши асосан материаллар ғовакларида товуш тўлқинлари ишқаланиш натижасида иссиқлика айланишлари рўй беради. Шунинг учун шовқин ютишда ишлатиладиган материал ғовак структурага эга бўлиши керак. Шунинг билан бирга шовқин келаётган томонга қараган ғоваклар очиқ, ички томонларида ғоваклар бир-бирига туташган бўлса, яхшироқ натижага эришилади. Шовқин ютувчи материаллар асосан синтетик толалардан ташкил топган бўлиб, уларни ўрнатганда қалинлиги 20-200 мм. атрофида бўлади ва бундай қопламаларда шовқин ўрта ва юқори частоталари яхши ютилади.
Хонадаги шовқин миқдорини шовқин ютувчи материаллар ёрдамида камайтириш қуйидаги формула ёрдамида топилади.

Бунда: В ва В - бинонинг шовқин юткич билан жиҳозламасдан олдин ва жиҳозлангандан кейинги ўзгармас қийматлари.
В миқдорини меъёрий хужжатлардан биноларнинг турларига қараб қабул қилинади ёки В =А (1- ) формула ёрдамида ҳисоблаб топилади. Бу ерда А - акустик ишлов бергунга қадар бинонинг шовқин ютувчи эквивалент майдони; - ie бинонинг шовқин ютиш ўртача коффициенти. Уни билан топилади. - бинонинг ички юзалари майдони.
B миқдор усулида топилади. Бунда - бинонинг акустик ишлов берилгандан кейинги эквивалент юзаси, бу миқдор га тенг бўлади.
Бу ерда - акустик ишлов бериш йўли билан қўшилган қўшимча ютилган товуш; - акустик ишлов берилгандан кейин хонанинг ўртача шовқин ютиш коэффийиенти, у га тенг бўлади. Агар шовқин товуш ютувчи плафонлар ҳисобига камайтирилган бўлса:
билан топилади.
Бунда: - ҳар битта шовқин ютишнинг эквивалент юзаси; - шовқин ютгичлар сони.
Масала. Режа асосида қурилган бинода механика ва йиғиш цехи жойлашган. 36 х 24 х 7 м бирликларга эга бўлган механика цехида 35 та бир хил улчамдаги токарлик ва 2 та фрезер станоги бор. Токарлик станокларининг бир вақтда ишлаш коэффициенти к=0,6. Токарлик станоги шовқин даражаси L=85 дБ ва фрезер станогиники эса L=90 дБ га тенг.
Шовқин тавсифи – ўрта частотали.
Қуйидагиларни аниқлаш талаб этилади:
а) Цехда акустик ишлов бериш ва бошқа шовқинни камайтириш чора-тадбирларини қўллаб, шовқиннинг йўл қўйиладиган даражасини L=90дБ бўлишини таъминлаш.
б) Аниқ йиғиш цехида шовқин даражаси L= 65 дБ дан ошмаслигини таъминловчи тўсиқ параметрларини аниқлаш.
1. Бир вақтда ишлаши мумкин бўлган токарлик станоклари сони n=35 x 0,6=21 та
2. Ишлаётган токарлик станокларининг умумий шовқини қуйидагича аниқланади
=L+10 lq n=98 lдБ
L-битта токарлик станогининг шовқини.
3. Фрезер станоклари ишлагандаги шовқин
=90+10lq2=93 дБ.
4. Цехдаги умумий шовқин даражаси
=L+ L
Бу ерда L=1-бу қўшимча - фарқига қараб маълумотномадан олинади:
=98+1=99 дБ.
Демак, умумий шовқин даражаси рухсат этиладиган миқдордан 9 дБ ортиқ.
5. Шовқинни камайтириш учун мунтазам тешикли қопловчи мосламалардан фойдаланамиз. Шовқинни камайтириш учун керак бўладиган қопловчи мосламалар юзасини ҳисоблаб чиқамиз.
Акустик ишлов беришдан олдин цехнинг умумий юзаларида шовқин ютиш (А) ҳисоблари натижаларини қуйидаги жадвалга жойлаштирамиз


Тўсиқ ва унинг
материали



Тўсиқ майдони,
S, м

Частота
125 Гц

Частота
125 Гц

Частота
500 Гц

Частота
500 Гц

Частота
2000 Гц

Частота
2000 Гц









A=S



A=S



A=S

Асфальтланган пол

836

0.01

8.6

0.01

8.6

0.015

12.9

Ғишт деворлар

700

0.01

7.0

0.02

14.0

0.03

21.0

Темирбетон шифт

1245

0.01

12.4

0.01

12.4

0.01

12.4

Ойналар

112

0.04

4.5

0.03

3.4

0.02

2.2

Эшиклар

24

0.1

2.4

0.06

1.3

0.08

2.0

Умумий

2950

-

35.0

-

39.0

-

50.0

6. Шовқин ютишининг ўртача коэффициенти лар 125, 500, 2000 Гц частоталарда 0.012, 0.013 ва 0,017 га ттенг.


5. Шовқинни 9 дБ га камайтириш учун шовқин ютиш ўртача коэффициентини аниқлаймиз

Бу ерда , - акустик ишлов беришдан олдинги ва кейинги шовқин ютиш коэффициентлари.
- пасайтирилиши талаб қилинаётган шовқин миқдори (9 дБ), 125, 500, 2000 Гц частоталар учун 0.096, 0.103, 0.135 қийматларда қабул қилинган.
6. Цехнинг шифти синтетик толали материалдан тайёрланган шовқин ютиш воситалари билан жихозланган мунтазам тешикли ёғоч плиталар билан қопланган. (Бундай синтетик толали материал 120 км/м ). Шовқин ютиш қурилмасининг параметрлари: мунтазам тешиклар диаметри d=8 мм, қадами – 14 мм Бу қопловчи лист қалинлиги q=4 мм. шовқин ютиш қатлами қалинлиги -25 мм, қопловчи қурилмалар оралиғидаги очиқ жой-70 мм. Қопловчи қурилманинг шовқин коэффициенти 125, 500 ва 2000 гц частоталарда. 0,55, 0,76, 0,61 га тенг балади.
7. Цех шифтининг S=835 м майдонига шовқин ютувчи конструкция билан ишлов берилса, унда қўшимча ютилган шовқин миқдори қуйидагича аниқланади:

Бу ерда S- шовқин ютувчи қурилма майдони, м - қоплама шовқин ютиш коэффициенти.
Частоталар 125, 500, 2000 Гц бўлганда А=467, 520Б 650 га тенг бўлади.
8. Тўлиқ шовқин ютиш миқдори худди шу частоталар учун 502, 559, 700 бўлади.
9. Цехнинг акустик ишлов берилгандан кейинги ўртача шовқин ютиш коэффициентини аниқлаймииз

Бу ерда А -тўлиқ шовқин ютиш; S - умумий юзалар, м . Демак, 125, 500. 2000 Гц частоталарда =0.17, 0.19, 0.23 га. 10, 125, 500, 2000 Гц частоталарда ҳисоблаб чиқилган пасайтирилган шовқин миқдори L=11.5, 11.6, 11.3 дБ ни таш кил қилади ва талабга жавоб беради.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling