1-амалий машғулот. Лабораторияда техник хавфсизлиги қоидалари. Хроматографик
Download 364.2 Kb. Pdf ko'rish
|
1-amaliy mashg`uloti
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пиридинни тозалаш
Нитробензолни тозалаш
Нитробензол ёмон эрийдиган кўпчилик органик бирикмалар учун яхши эритувчи ҳисобланади, лекин у оксидлаш хусусиятига ҳам эга. Техник нитробензол таркибида динитробензол бўлиши мумкин. Нитробензолни тозалаш учун унга суюлтирилган сулфат кислота қўшиб сув буғи билан ҳайдалади. Сувдан ажратилган нитробензол калций хлорид билан қуритилгач, фильтрлаб ҳайдалади. Тоза нитробензол 210,9°C да қайнайди. Нитробензол қон ва асаб тизимини заҳарлайди, шунинг учун у билан ишлаганда эҳтиёт бўлиш лозим. Пиридинни тозалаш Техник пиридин таркибида сувдан ташқари бир қанча аралашмалар бўлади. Тоза, қуруқ пиридин олиш учун, у ўювчи калий солинган калций хлорид трубкали колбада қайтарма совутгичга уланиб қайнатилади ва пиридинни ҳаво намидан сақлаб ҳайдалади. Унинг таркибида қолган оз миқдордаги сув қолдиғини йўқотиш учун, бир неча бўлак натрий метали солинган колбада ҳайдаб олинади. Пиридин жуда гигроскопик модда бўлиб, сув билан 92,6°C да қайнайдиган гидрат C 5 H 5 N*H 2 O ҳосил қилади. Тоза пиридин 115,5°C да қайнайди. Лабораторияда техник пиридинни тозалаш учун, унинг рух хлоридли бирикмасидан фойдаланилади. Бунинг учун 1 литр сиғимли колбада 183 мл сув, 87 мл концентрланган хлорид кислота ва 173 мл этил спирт олиниб, бу аралашмада 212 г рух хлорид эритилади. Эритмага яхши аралаштириб турилган ҳолда 250 мл тоза ҳайдаб олинган пиридин қўшилади. Бироздан сўнг эритмадан пиридиннинг рух хлорид билан ҳосил қилган бирикмаси 2C 5 H 5 N*ZnCl 2 кристалл ҳолда чўкмага тушади. Чўкмани фильтрлаб олиб икки марта абсолют спиртда қайтадан кристалланади. Бу бирикмадан пиридин олиш учун у конwентрланган ишқор ‘ритмаси билан парчаланади. Бунинг учун қайтадан кристаллантириб олинган тоза бирикманинг ҳар 100 г га 26,7 г ўювчи натрийнинг 40 мл сувдаги эритмаси қўшилади. Пиридин чўкмадан фильтрланиб, ўювчи калий ёки барий оксид билан қуритилиб ҳайдалади. Download 364.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling