1-амалий машғулот. Лабораторияда техник хавфсизлиги қоидалари. Хроматографик


СИНТЕЗЛАРДА КЎП ИШЛАТИЛАДИГАН ЭРИТУВЧИЛАР


Download 364.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana03.02.2023
Hajmi364.2 Kb.
#1150545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-amaliy mashg`uloti

 
СИНТЕЗЛАРДА КЎП ИШЛАТИЛАДИГАН ЭРИТУВЧИЛАР 
Эритувчилар кўп реакцияларни олиб боришда гомоген фазани вужудга 
келтириш, реакция тезлигини ёки йўналишини ўзгартириш ва органик 
моддаларни реакцион аралашмалардан экстракция ёки кристаллантириш йўли 
билан ажратиб олишда қўлланилади. Маълум синтезни олиб боришда 
ишлатилаётган эритувчида бошқа аралашмаларнинг бўлиши бажарилаётган 
ишни нотўғри чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун аввало, бирор 
ишга ишлатиш учун олинган эритувчини тозалигини билиш керак. Aгар 
эритувчи ифлос бўлса, уни, албатта, тозалаш ва керак бўлган тақдирда 
абсолютлаш лозим.
Тоза ва соф ҳолдаги органик эритувчи қайнаш ҳарорати, нур синдириш 
кўрсаткичи (молекуляр рефракцияси, солиштирма оғирлиги ва бошқалар) билан 
белгиланади. Бу доимийликларни аниқлаш (айниқса, уларнинг қайнаш 
ҳарорати) орқали эритувчиларнинг тоза эканлигини билиш мумкин. Шунинг 


билан бирга шундай эритувчилар ҳам борки, улар маълум ҳарорат оралиғида 
қайнагани билан соф бўлмай, аралашма ҳолда бўлади. Масалан, буларга 
петролей эфир, бензин ва бошқалар киради. Бундай эритувчиларнинг тозалиги 
уларнинг қайнаш ҳарорати орқали эмас, балки уларнинг маълум ҳарорат 
оралиғида ҳайдалиши билан белгиланади. Ҳайдаш ёки фракцияларга бўлиб 
ҳайдаш усули эритувчиларни тозалашда энг осон усул ҳисобланади. 
Диэтил эфир(оддий эфир)ини тозалаш 
Техник диэтил эфирнинг таркибида сув, спирт, бундан ташқари узоқ вақт 
сақланган бўлса пероксид бирикмалар ҳам бўлади. Диэтил эфирда пероксид 
бирикмалар борлигини билиш учун бир неча миллилитр эфир ҳажмига баробар 
миқдорда хлорид кислота билан кислотали муҳитга келтирилган 2 % ли калий 
ёки натрий йодид эритмаси билан чайқатилади. Бунда эфирли қисмни қўнғир 
тусга кириши ёки крахмал билан сувли қисмни кўк ранг ҳосил қилиши 
эфирнинг таркибида пероксид бирикма борлигидан далолат беради. Эфирнинг 
таркибидаги пероксид бирикмалардан қутилиш учун диэтил эфир икки 
валентли темирнинг тузлари билан ишланади. Бир литр диэтил эфирни ювиш 
учун 30 г темир (II)-сулфатнинг сулфат кислота қўшилган (130 мл сувга 3 г 
сулфат кислота) 55 мл сувдаги эритмасидан 10-20 мл сарф бўлади. Шунингдек, 
пероксидни эфирни натрий сулфит ёки натрий тиосулфитнинг тўйинган 
эритмаси билан ишлаб ҳам йўқотиш мумкин. Эфирни юқорида кўрсатиб 
ўтилган қайтаравчилар билан ишланганда қисман ацетальдегид ҳосил бўлади. 
Уни сирка кислотага ўтказиш учун калий перманганатнинг 0,5% ли эритмаси 
билан аралаштирилади. Сўнгра эфир 5% ли ўювчи натрий эритмаси ва сув 
билан ювилиб, 24 соат калций хлоридда қуритилади (1 литр эфирга 150-200 г 
калций хлорид олинади). Шундай қилиб, қуритилган ва қўнғир тусли склянкага 
ҳайдаб олинган эфирга керосинли фильтр қоғозларга шимдирилган ҳамда 
оксидланган юзаси олиб ташланган, майда қирқилган натрий металининг 
бўлакчалари солинади (1 литр эфирга 5 г атрофида натрий метали олинади). 
Эфир натрий билан водород пуфакчаларининг ажралиб чиқиш тугагунга (24 
соат атрофида) қадар қуритилгандан сўнг, унга яна 2,5 г натрий метали 


солинади ва 12 соат ўтгач, 34,5°C да ҳаво намидан сақлаб ҳайдалади. Дистиллят 
1 г натрий метали бўлган қора ёки қўнғир тусли склянкага йиғилади ва калций 
хлорид трубкали пўкак ёки шлифли пробка билан беркитилиб совуқ ва қоронғи 
ерда сақланади.
Шундай қилиб, тайёрланган эфир абсолют эфир деб аталади. Ёруғ жойда 
ва узоқ вақт сақланган эфирда тез ёнувчан ҳамда портловчи пероксид - 
(C
2
H
5
)
2
O
2
ҳосил бўлади. Шунинг учун кўп миқдордаги эфирни ҳайдашдан 
олдин уни юқорида айтиб ўтилган методлардан бири билан тозалаш керак
чунки тозаланмаган эфир ҳайдалганда колба тагида эфирга нисбатан камроқ 
учувчи пероксид йиғилиб қолади ва у портлашга олиб келиши мумкин. 

Download 364.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling