1-Амалий машғулот. Норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. Қурилиш худудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш


Томдибулоқ шахри учун горизонтнинг томонлари бўйича


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1011175
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 Амалий машғулот Норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш

Томдибулоқ шахри учун горизонтнинг томонлари бўйича
шамолнинг 
ўртача тезлиги ва қайталаниши тўғрисида маълумотлар (июл ийи 
учун) 
Кўрсаткич 
Горизонтнинг томни 
Ш ШШқ Шқ ЖШқ Ж 
ЖҒ 
Ғ 
ШҒ 
Шамол 
қайталаниши, % 
22 
23 
15 



16 
13 
Шамолнинг тезлиги, 
м/сек
5.2 
5.1 
3.5 

2.1 
3.4 
5.1 
4,8 
2.1-расмда юқоридаги маълумотлар асосида қурилган шамол
тезликларининг горизонт томонлари бўйича ўзгариш графиги (а) ва
шамолнинг қайталаниши бўйича унинг бош йўналишини аниқлаш графиги (б) 
келтирилган. 
Бинонинг белгиланган худудда жойлашиш ўрнини ва ориентасиясини
қабул қилишда шамолнинг бош йўналишини ҳисобга олмаслик мумкин эмас.


Чунки биноларда табиий ҳаво алмаштиришни ташкил қилишда, ёзда 
биноларни ва ундаги хоналарни ортиқча қизиб кетишдан асрашда шамол
тезлиги ва йўналиши муҳим рол ўйнайди. 
2.1-расм. Шамол тезликларининг горизонт томонлари бўйича ўзгариш графиги (а) ва 
қайталаниш бўйича унинг бош йўналишини аниқлаш графиги (б). - шамолнинг бош 
йўналиши. 
Об-ҳаво турларини ва уларнинг йил давомида ўзгариб бориш
қонуниятларини ўрганиб, системалаштириш - қурилиш иқлимшунослигининг
асосий услубидир. Ҳавонинг январ ва июл ойларидаги ўртача
температураси, уч қиш ойларидаги шамолнинг ўртача тезлиги ва йилнинг
иссиқ давридаги ҳавонинг нисбий намлигини комплекс олиб қараган ҳолда
МДҲ территорияси иқлимий худудларга бўлинган (2.2-расм). И-иқлимий
худуд жуда совуқ узоқ давом этадиган қаҳратон қиши ва қисқа салқин
ёки илиқ ёзи билан ажралиб туради. ИИ-иқлимий худудга қиши совуқ,
лекин ёзи илиқ ёки иссиқ, ИИИ-иқлимий худудга қиши паст
температурали, лекин одатда ёзи иссиқ худудлар кирган. ИВ-иқлимий
худуд қисқа ва беқарор қиши, узоқ давом этадиган иссиқ ёки жазирама
ёзи билан ажралиб туради. Ушбу 4 худуднинг ҳар бири 3 тадан 5 тагача 
кичик худудларга бўлинган (2.2-жадвал).
Ўзбекистон Республикаси худудининг асосий қисми ИВ иқлимий
худудда жойлашган (ёзи иссиқ, континентал иқлим). Республика
территорияси тоғли худудлар, воҳалар ва чўл зоналардан иборат. Тоғли
худудларда ёзги ва қишки температура воҳалардагига қараганда бирмунча
паст, ёмғирнинг миқдори кўп. Чўл зоналарнинг қиши совуқ, ёзи эса жуда 
иссиқ. 
Алоҳида худудларнинг айрим иқлимий хусусиятлари ўрганиб
чиқилган (2.2а-расм). Ўзбекистонда қиши совуқ, ёзи эса иссиқ худудлар
жуда катта қисмни ташкил қилади. Қорақалпоғистон ва Хоразм
вилоятларининг аксарият қисмлари, Бухоро ва Навоий вилоятлари, Жиззах
вилоятининг шимолий-шарқий қисми ҳамда 


Сурхондарё вилоятининг жанубий қисми ИЯ кичик иқлимий худудда
жойлашган. Самарқанд вилояти, Жиззах вилоятининг жанубий-ғарбий
қисми, Фарғона водийси худудларида қиш жуда совуқ (-15 
0
С гача), ёз эса 
иссиқ бўлиши мумкин.
Шунинг учун бу худудлар ИЙГ кичик иқлимий худудга таалуқли.
Республикамизда, шунингдек, ИИБ, ИИИБ ва ИИИБ кичик иқлимий
худудларга тегишли худудлар ҳам мавжуд.
[4] да Ўзбекистон худудида қуриш учун лойиҳалаш ташкилотларида 
ишлаб чиқиладиган бино ва иншоотларнинг типовой лойиҳаларини иқлимий 
худудларга боғлаш мақсадида, ҚМҚ 2.01.01-94 даги иқлимий
худудлаштиришга боғланмаган ҳолда, республика территорияси 3-та кичик 
худудларга бўлинган.



Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling