1-Амалий машғулот. Сенсорик баҳо бериш тўғрисида асосий тушунчалар. Ишнинг мақсади


Download 230.79 Kb.
bet3/5
Sana17.06.2023
Hajmi230.79 Kb.
#1542510
1   2   3   4   5
Bog'liq
1@ амалий Сенсорик баҳо бериш тўғрисида асосий тушунчалар

Сенсорик баҳо бериш тўғрисида асосий тушунчалар (ΙΙ).
Ишнинг мақсади: Қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнида сенсорик бахо бериш ва унинг аҳамияти тўғрисида тушунчага эга бўлиш.
Ҳид билиш анализатори
Ҳид билиш сезги аъзози маҳсулотларга сенсорик баҳо бериш жараёнида катта ахамиятга эга. Бу хусусият ёрдамида биз турли маҳсулотлари хидига қараб уларнинг сифати (янгилиги ёки бузилганлиги) каби белгиларини билиш билан бир қаторда маҳсулотларни сақлаш жарёнида атроф-муҳит ҳавосининг тоза ёки ифлослигини билиб уни сақланадиган маҳсулот сифатига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирини олдини олишимиз мумкин.
Ҳид билиш ретсепторлари бурун бўшлиғи шиллиқ пардасида жойлашган. Уларнинг сони ўртача 30-40 млн атрофида. Бу ҳужайраларда кўплаб майда тукчалар бўлиб, уларнинг узунлиги 1-2 микронга тенг. Бурун бўшлиғининг ҳид билувчи сатҳи 5 см2 бўлиб, сезувчи ҳужайра тукчаларининг кўп бўлиши ҳисобига ҳид билиш сатҳи 100 - 150 марта ортади. Ҳид билиш ретсепторлари ташқи муҳит ҳавоси ва овқат-овқат таркибидаги кимёвий моддалар таъсирида қўзғалади. Уларнинг қўзғалиши ҳид билиш нерви толаси орқали бош мия ярим шарлари пўстлоғининг ички юзасидаги ҳид билиш марказига боради. Бу марказдаги нерв ҳужайраларида таъсир анализ ва синтез қилиниб, ҳиднинг табиати аниқланади.
Ҳ

Б

А




ид билиш анализатори мослашиш, яъни адаптатсия хусусиятига эга. Бирор ҳид узоқ вақт давомида мунтазам равишда таъсир қилиши натижасида бурундаги ҳид билиш ретсепторлари мазкур ҳид таъсирига мослашади ва одам бу ҳидга ўрганиб, унга эътибор бермайдиган бўлиб қолади.
3
-расм. (А) -Ҳид билиш анализатори ва (Б) унинг тузилиши;

Б- бурун шиллиқ пардасидаги ҳид билиш ретсепторлари ва ҳид билиш анализаторларининг қисмлари: 1- ҳид билиш ретсепторлари; 2- ҳид билиш нерви; 3- бош мияда жойлашган ҳид билиш маркази.

Download 230.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling