1-amaliy mashg’ulot mavzu: Qurilish qorishmalarini rivojlanish bosqichlari. Qurilish qorishmalarni klassifikatsiyasi. Qurilish qorishmalarni tayyorlash uchun
Qo‘llaniladigan ta'lim texnologiyalari
Download 205.44 Kb. Pdf ko'rish
|
1-Amaliy mashg\'ulot
Qo‘llaniladigan ta'lim texnologiyalari: kompyuter texnologiyalari, laboratoriya
jixozlari, ko‘rgazmali qurollar( beton kubiklar, qorishmalar, slaydlar); Darsni o’tishda qo’llaniladigan pedagogik metod turlari: - Aqliy hujum, klaster, Darsni o’tishda qo’llaniladigan texnik vosita turi: - Ko’rgazmali qurol - Proyektor - Slayd - Tarqatma material Енгил инерт, орта ѐнмас, токсик бўлмаган материаллар иширилаган перлит қуми ва шағал қурилишда кенг ишлатилади. Перлит иширилган қумдан тайѐрланган штукатурка қоришмалари девор юзасининг алоҳида манзарали безаги билан бирга, юқори товуш ютиш хусусияти ҳисрбига ички хоналар қулайлигини оширади ва конструкцияларнинг ѐнғинга чидамлилигини кўпайтиради. Перлит штукатурка қоришмалари - турар – уй жой, жамоат ва ишлаб чиқариш хоналари, ертўлаларнинг ғишт, бетон, темир – бетон, кнрамзит бетондан бажарилган тўсиқ конструкциялар девор тўсиқ ва чегараларнинг иссиқлик – техник, товуш, изоляцияси ва акустик хусусиятларини яхшилашга ишлатилади. Қоришмалар табиий шароитда қотади. 30 мм қалинликдаги перлит штукатурка қатлами иссиқлик узатиши қаршилиги бўйича 15 см қалинликдаги ғишт деворга эквивалент. Штукатурканинг товуш ютиш ғиштникидан 1,5 баравар кўп. Перлит штукатурка билан ҳимояланган конструкцияларининг ѐнғинга чидамлилиги оддий штукатуркали конструкциядан 2 баравар кўп. Вермикулит – бу табиий материал бўлиб, куйдириш жараѐнида хажми 10 – 15 баравар тшадиган ва ошадиган ажойиб хусусиятга эга гидрослюдалар гуруҳига мансуб. Бу минерал бронза – сариқ, тилла рангда учрайди, аниқ кимѐвий таркибга ва фақат ўзига хос кристал тузилмага эга. У флогопит ва бетоннинг вермикулитизация натижасида юзага келади. Кристаллар ўлчами бир неча ўн сантиметрдан микронгача тебранади. Зичлиги таркибига кўра 2,3 дан 2.6 г/см 3 гача учрайди. Вермикулит формуласи – Mg 0?5 (MgFe) 3 (SiAl) 4 O 10 (OH) 2 4H 2 O. Верликулитнинг кимѐвий тиркиби ўзгариши мумкин, бу асосан бошланғич слбда характери ва гидротация жараѐнининг геокимѐвий ўароити билан аниқланади. Вермикулит кам сепилувчи зичлик билан характерланади (80 – 200 кг/м 3). Стандартга кўра, у 100, 150 ва 200 маркаларга эга. Стандартга кўра, иширилган вермикулик учта фракцияга бўлинади: йирик (5 – 10мм), ўрта (0,5 – 5 мм) ва майда (≤0,5мм). Вермикулитдан тайѐрланган ѐнмас, биочидамли, оқсил ва кислоталар таъсирига нейтрал, вақт бўйича барқарор чидамлилик, деформацион ва иссиқлик – техник характеристикаларга эга. Бу эса вермикулитли материални конструкция сифатида ҳам, иссиқлик ва товуш изоляцияси учун ҳам ишлатиш самарадорлигини кўрсатади. Вермикулит штукатуркалар деворларни ички ва ташқи безаги учун милатилади, ҳамда иссиқлик ҳимоясидан ташқари, товуш ютувчи, ѐнғинга қарши ва манзарали фукнцияларни бажариш мумкин. Оддий штукатурка қоришмасига вермикулитдан озгина қўшиш ҳам, уни эластиклигини ошириб, қртгандан сўнг, дарзлар ҳосил бўлишини камайтиради. Керамзит қум – зарраларининг ўлчами 0,1 – 5 мм бўлган тўлдируввчи. Керамзит бу ажойиб керамик ғоваксимон шағал, у қуйидаги хусусиятларга эга: енгиллик ва бқори чидамлилик; иссиқлик ва товуш изоляцияси; ѐнғинга чидамлилик; намга ва совуққа чидамлилик; ишқорга қидамлилик, кимѐвий инертлик; узоқ мудатлилик ва бошқа характеристикалар. Қурилишда иссиқликни сақловчи материаллар сифатида керамзитдан рационал фойдаланиш 75% га иссиқлик йўқотишни қисқартиради. Керамзитнинг мухим хусусияти материалнинг экологик тозалигини алоҳида уқтириш зарур. Чунки, керамзит таркиби – бу фақат тупроқдит. Шундай қилиб, керамзит – вбсолют хавфсиз табиий материал, керамика каби. Қуруқ қурилиш қоришмалари таркибига енгил тўлдирувчи сифатида кўпикполистирол гранулалар ҳам қўшилади. айниқса, бу тўлдирувчи штукатуркаларнинг цемент таркибида самаралидир, масалан КНАУФ – Грондбанд, ва КНАУФ – Убо енгил стяжкалари. Кўпикполистирол шариклари махсус қайта ишланган, сувда юқорига қалқиб чиқмайди, қоришма хажми бўйича бир текис тақсимланади, бир жинсли масса ҳосил қилади. Цемент қўшилганда ҳам, кўпикполистирол зичлиги қоришма хажми бўйича бир хил бўлади. Юқорида қайт этилган цементлар кўпикполистиролнинг юқори таркибига кўра, жуда яхши иссиқлик сақловчи хусусиятга эгадир. Бундай материал жуда қулайдир ва қуйма қалинлиги, ҳамда бошқа параметрларни бошқаришга имкон беради. Асосий фукцияси – иссиқлик изоляциясидан ташқари, кўпикпрлистирол гранулалари мухим вазифаларни, янъи товуш изоляциясини ҳам бажаради. Қуриқ тўлдирувчи (кўпикполистирол) жуда енгил, шунга кўра, унинг транспортировкаси оддий, у нам ва ихтиѐрий кимѐвий ва биологик реагентлар таъсирига чидамли. Тўлдирувчилар деб, кукунсимон материалларга айтилади,уларнинг заралари боғловчи маддалар зарари билан бир ўлчамда. Тўлдирувчилар ноорганик ва органик; табиий ва сунъий; кимѐвий таркиби бўйича оддий ва мураккаб бўлади. Тўлдирувчи зарарлари пластиксимон, толасимон ҳам бўлиши мумкин. Зарралар ўлчами одатда 10 дан 100мкм гача ва 1 – 2 мм дан ошмайди. Тўлдирувчи функциялари: - Компонентлар билан кимѐвий реакцияга киришмасдан қоришмадаги ғовакларни тўлдиради. - Ғовакли асосан суритилувчи қурилиш қоришмаларида ишлатилганда боғловчи модданинг сув ушлаб туриш хусусиятини оширади; масалан ғиштли девор ѐки штукатурка - Қоришманинг айрим махсус хусусиятларини яхшилаш масалан ѐнғинга чидамлилигини ошириш емирилишни камайтириши ва х. к. Қимматбахо боғловчи ўрнига қисман махаллий арзон тўлдирувчидан фойдаланиш ҳисобига, сифатни зарурий даражадаги сақлаган ҳолда материал таннархини пасайтириш. Турли материалларда қўллаш учун тлдирувчиларга киради. Оҳакли, доломитли ва бошқа табиий кукунлар, жуда майдалпнган минерал вулқонсимон тоғ жинслари, керамик синиқлар, шамол, шлаква бошқа саноат чиқиндилари кукуни, ишлаб – чиқаришнинг асбест чиқиндилари, зола – унос ва бошқалар. Зарурий тўлдирувчининг танлаги ва унинг миқдорини аниқлаш учун лаборатория ўтказилади. Қуруқ қурилиш аралашмаларнинг дарз кетмаслигини ошириш мвқсадидаги ютуқли йўналиш – бу улар таркибига тўлдирувчилар сифатида натурал ѐки синтетик толаларни қўшишиидир. Қуруқ қурилиш аралашмаларини толалар билан мустахкамлаш мақсадини қуйидагича тушунтириш мумкин: - Чўзилиш ва букилишда чидамлиликни ошириш; - Урилишга чидамлилигини ошириш; - Фракцион таркиб камчиликлари компенсацияси; - Қурилиш қоришмасини қотганда юзага келувчи чўкишни камайтириш; - Дарс кетишга чидамлиликни ошириш (цемент тошидаги кучланишларни релакцияси ҳисобига, кристал ҳосил бўлиши жараѐнида ҳам, эксплуатация ҳам); - Цемент тошининг деформационхусусиятини ошириш. Толаларини мустахкамловчи таъсири қуйидагича тушунтирилади. Қоришманинг плостик қимсига нисбатан чидамлироқ бўлган толалар юкланишнинг асосий қисмини ўзига олиб, дарзлар ҳосил бўлишни ўзига олиб, дарзлар ҳосил бўлишни тўхтатади. Қуруқ қурилиш қоришмаларини дисперс армирлаш самарадорлиги армирланаѐтган материалнинг функционал вазифасига кўра, тола тури тўғри танлашда, ҳамада толанинг минерал матрица билан мос тушиши, армирлаш фоизи, ишлаб чиқариш усуллари ва эксплуатация шароитларига кўра аниқланади.полипропилен тола цемент материалларда ишлатилади. Qo‘llaniladigan ta'lim texnologiyalari: kompyuter texnologiyalari, laboratoriya jixozlari, ko‘rgazmali qurollar( beton kubiklar, qorishmalar, slaydlar); Darsni o’tishda qo’llaniladigan pedagogik metod turlari: - Aqliy hujum, klaster, Darsni o’tishda qo’llaniladigan texnik vosita turi: - Ko’rgazmali qurol - Proyektor - Slayd - Tarqatma material Download 205.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling