1-amaliy mashg’ulot: Yadroning massasi va bog’lanish energiyasi. Yadro spini. Yadroning magnit dipol momentiga doir masalalar yechish
Download 187.11 Kb.
|
Amaliy mashg\'ulotlar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-amaliy mashg’ulot: Fotoyadro va elektroyadro reaksiyalar. Neytronlar ishtirokidagi yadro reaktsiyalarga doir masalalar yechish.
n→ р + е- + ν
схема бўйича парчаланади. Нейтрон парчаланганда хосил бўлган заррачаларнинг тўла кинетик энергиясини топинг. Нейтроннинг кинетик энергиясини ва антинейтроннинг тинчликдаги массасини ҳисобга олманг. 66. μ- - мюон қўзгалмас саноқ системасида ўзининг ҳосил бўлган жойидан парчаланиш нуқтасигача l = 4,6 км масофани учиб ўтди. Агар μ- -мюоннинг ҳаракат тезлиги υ= 0,99 с бўлса, унинг хусусий яшаш вақтини топинг. 67. Протонларнинг синхроциклотрондаги ички нишон билан тўқнашиши натижасида π-мезонлар хосил бўлади. Ярим парчаланиш даври 25,5 нсбўлган нотурғун π-мезонлар дастасининг тезлиги 180,0 Мм/с га тенг. π-мезонларнинг ярми қанча вакт ичида парчаланиб бўлади? Бу вақт ичида улар қанча йўлни босиб ўтадилар? 68. λ0-гиперонлар ҳосил бўлиш жойидан парчаланиш нуқтасигача L = 0,7 м масофани босиб ўтади. Шу заррачаларнинг хусусий яшаш вақтини топинг. λ°- гипероннинг массаси m = 1,988∙10-27 кг. Уларнинг кинетик энергиясини Ек = 10 ГэВ деб ҳисобланг. 69. Электрон потенциаллар айирмасини ўтиб, 0,76 МэВ кинетик энергияга эга бўлди. Электроннинг тезлигини топинг. 70. Тўла энергияси Е = 1,02 МэВ бўлган электроннинг тезлигини топинг. 13-amaliy mashg’ulot: Fotoyadro va elektroyadro reaksiyalar. Neytronlar ishtirokidagi yadro reaktsiyalarga doir masalalar yechish. 71. 1,0 MB потенциаллар айирмасини ўтган электроннинг тезлигини топинг. 72. Кинетик энергияси Eк = 300 МэВ бўлган электрон Вильсон камерасига учиб кириб, айлана ёйи кўринишидаги изни қолдирди. Камера индукцияси В = 10 Тл бўлган бир жинсли магнит майдонида жойлашган. Изнинг эгрилик радиусини топинг. 73. Вильсон камерасида энергияси 6,00 МэВ бўлган фотон ҳосил қилган электрон ва позитрон траекториясининг эгрилик радиуси 3,5 см бўлган. Вильсон камераси жойлашган магнит майдон индукциясини топинг. 74. Синхрофазотрондаги протон 10 ГэВ кинетик энергияга эга бўлди. Бунда протоннинг релятивистик массаси унинг тинчликдаги массасидан неча марта катта бўлади? 75. Циклотроннинг магнит майдонида протонлар ҳаракати дуантларга қўйилган потенциаллар айирмаси таъсирида юз беради. Протонлар массаси уларнинг тинчликдаги массасидан 5 % ортиқ бўлиши учун улар неча марта айланиб чиқиши керак? Протонлар дуантлар орасидан улардаги потенциаллар айирмаси максимал,яъни 30 кВ бўлганда ўтади. 76. Атом реактори деворига график стержен ўрнатилган. Нима учун стержень учидан факат кичик тезликка эга бўлган нейтронлар чиқишини изоҳлаб беринг. 77. Δt= 1 суткавақтмобайнида N= 106 полоний атомидан қанчаси емирилади? 78. Δt= 1 суткавақтмобайнида N= 106 радон атомидан қанчаси емирилади? 79. 1 г радийнинг активлиги а ни аниқланг. 80. Активлиги а =3,7∙1010 Бк бўлган радоннинг массасини аниқланг. 81. Активлиги а=3,7∙1010 Бк бўлган полонийнинг Ро массасини аниқланг. 82. t= 1 сутка вақтда радон атомларининг сони 18,2% га камайса, радоннинг емирилиш доимийси λ ни топинг. а) уран б) радон ларнинг солиштирма активлиги а ни аниқланг 83. Гейгер-Мюллер ионизацион санагичлари радиоактив препарат бўлмаганида ҳам маълум “фон”га эга. Фоннинг мавжудлиги космик нурланиш ёки радиоактив ифлосликлар натижасида содир бўлиши мумкин. t=5 с вақтда санагичнинг 1та саноғига тўғри келувчи фонга радоннинг қанча массаси тўғри келади? 84. Ионизацион санагич ёрдамида маълум бир радиоактив изотопнинг активлиги ўрганилмоқда. Бошлангич пайтда санагич t=10 с вақтда 75 та саноқ беради. t= /2 вақт ўтгандан сўнг санагич t=10 с вақт мобайнида қанча саноқ беради. 10 с хисоблансин. 85. Маълум бир радиоактив изотоп λ=4∙10-7 с-1 парчаланиш доимийсига эга. Қандай t вақтдан сўнг бошлангич m массали атомдан 75% парчаланади. 86. Табиий уран учта изотоп аралашмасидан иборат: . нинг улуши (0,006%), - 0,71%, қолган қисми - (99,28%) ташкил қилади. Бу изотопларнинг ярим емирилиш даврлари қуйидагилардан иборат: 2,5∙105 йил, 7,1∙108 йил ва 4,5∙109. Ҳар бир изотопнинг умумий радиоактивликка қўшган хиссасини фоизларда аниқланг. 87. Радиоактив парчаланишда радий атомининг ядросидан учиб чиқаётган α зарранинг кинетик энергияси W1=4,78 МэВ. α зарра учиб чиқаётгандаги тезлиги ни ва унинг тўла энергияси W ни топинг. 88. Активлиги а=3,7∙1010 Бк бўлган радоннинг парчаланишида қанча иссиқлик миқдори Q ажралиб чиқади: а) t = 1 соатда; б) ўртача яшаш вақти τ да? Радондан учиб чиқаётган α – зарранинг кинетик энергияси W=5,5 МэВ. 89. Массаси m=1 г бўлган уран емирилиш натижасида Р=1,07∙10-7 Вт қувват чиқаради. Урандан, унинг ўртача яшаш вақти τ га эга бўлган, ажралиб чиқаётган Qμ моляр иссиқликни аниқланг. 90. t=1 соат мобайнида m=1 г радийдан хосил бўлган радоннинг активлиги а аниқлансин. 91. m0=1 градийнинг t=1 йилда емирилиш натижасида маълум бир, нормал шароитда V= 43 мм3 хажмга эга бўлган гелий массаси ҳосил бўлган. Берилган катталиклардан Авагадро доимийси NАни топинг. 92. Ампулага массаси m0=1,5 градий преперати солинган. t=T1/2/2 вақтдан сўнг ампулада қанча радон массаси m йиғилади, Бу ерда Т1/2радоннинг ярим емирилиш даври. 93. Агар бир суткада 0,1 кг массали уран сарфлайдиган атом электростанциясининг ФИК 16% бўлса, станциянинг электр қувватини топинг. 94. Уран реакторининг қуввати 1 Мвт. Агар ҳар бир уран ядроси парчаланганда 200 Мэв энергия ажраладиган бўлса, реактор 1 соатда қанча уран сарфлайди? 95. Жадвалда радиоактив элементнинг активлиги а ни t вақтга боғликлиги берилган. Элементнинг ярим емирилиш даври Т1/2топилсин.
96. Ампулага активлиги а0=14,8∙109 Бк бўлган радон жойлаштирилган. Ампула тўлгандан қанча t вақтдан сўнг радоннинг активлиги а=2,22∙109 Бк бўлади? 97. Уран рудаси таркибидаги қўрғошин уран қаторининг емирилишидаги охирги махсулотдир, шунинг учун рудадаги уран массасини қўрғошин массасига нисбатидан руданинг ёшини аниқлаш мумкин. Агарда рудада mур=1 кг уран га mқўр=320 г қўрғошин - тўғри келса, уран рудасининг ёши t ни аниқланг. 98. Радий ва ураннинг ярим емирилиш даври Т1/2 ни билган ҳолда, уран атомининг битта радий атомига тўғри келувчи табиий уран рудасидаги атомлар сонини аниқланг. Эслатма: Табиий ураннинг радиоактивлиги асосан изотопи билан белгиланади. 99. 42% тоза урандан иборат энг кичик m массали рудадан m0=1 г радий олиш мумкин? 100. Радий изотопидан α- зарралар =1,5∙107 м/с тезлик билан чиқиб, флюуресценцияланувчи экранга уриладилар. Экраннинг ёруғлик кучининг бир бирлигига РI=0,25 Вт/кд қувват сарфланади деб хисоблаб, экраннинг ёруғлик кучи I ни топинг. m = 1 мкг радийдан чиқаётган барча α- зарралар экранга тўлиқ тушади деб ҳисоблансин. Download 187.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling