1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Бухорода жиддий қаршиликка учрамаган


Download 387.92 Kb.
bet2/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

Бухорода жиддий қаршиликка учрамаган Саъид ибн Усмон ҳижрий 46 (676) йилда Самарқандни бир ой қамал қилиб, битим тузишга эришади15. Наршахийнинг ёзишича, Саъид ибн Усмон Самарқанд ва Суғдда кўп жанглардан сўнг зафар қучади ва ўлжалар билан қайтади. У Бухорога етиб келганида, Қабаж Хотун одам юбориб, “соғ-саломат етиб келдинг, энди гаровни бизга қолдириб кет”, – дейди. Саъид эса “ҳали сендан хотиржам бўлганим йўқ, Жайҳундан ўтгунимгача гаровдагилар мен билан бўлади”, – деб жавоб беради. Жайҳундан ўтганида Хотун одам юборса, “Марвга етгунимча қўятур”, Марвга етгач, Нишопурга, сўнг Куфага етиб олай деб гаровдагиларни Мадинагача олиб кетади. Мадинага етганидан кейин, Саъид ғуломларига буюриб гаровдагиларнинг қиличларини ечтиради, улардаги қимматбаҳо кийимлар, тилла ва кумушларнинг ҳаммасини олиб, эвазига бўз (кийим)лар кийдириб, экин экиш ишларига банд қилиб қўяди. Улар бундан норози бўлиб, “бу киши бизга бермаган яна қандай хорлик қолди? У бизни қул қилиб олиб оғир ишларга буюрмоқда, биз хорлик билан ўлгандан кўра бир йўла фойдали иш қилиб ўлайлик”, деб Саъиднинг саройи эшикларини беркитиб, уни ўлдирадилар ва ўзларини ҳам ўлимга топширадилар16.
Ҳижрий 61 (680/681) йилда халифа Язид ибн Муовия томонидан Муслим ибн Зиёд (681-684)17 Хуросон ва Сижистон амири этиб тайинланади ва Хуросонга етиб келади. Табарий Хуросон аҳлидан бўлган бир шайхнинг маълумотларига таяниб, Хуросон аҳли араблардан бўлган бирорта амирни яхши кўрмаган, фақатгина Муслим ибн Зиёдни ёқтирган, шу сабабли 20 мингдан ортиқ болага Салим деб исм қўйганликлари ҳақидаги маълумотларни келтирган18.
Халифа Язид ибн Муовия 64 (683\684) йилда вафот этгач, халифалик тахти Муовия ибн Язид ибн Муовия қўлига ўтади. Қайсийлардан бўлган Абдуллоҳ ибн Ҳозим ибн Забён ас-Суламий исён кўтариб, Хуросон ноиблигини қўлга киритади ва 72 (691\692) йилгача Хуросонни бошқаради. Аммо араблараро низолар натижасида ас-Суламий ўлдирилади. 73 (692\693) йилда Умайя ибн Абдуллоҳ Хуросонга ноиб этиб тайинланади. Хуросондаги вазият бирмунча издан чиқади ва волийлар тез-тез алмаштирилади.
VII аср охирларида Умавийлар халифаси Абдулмалик ибн Мирвон ва Абдуллоҳ ибн Зубайр ўртасида тахт учун кураш кечган, сўнг халифа 20 йиллик ҳукмронлигининг таҳминан ярмини мамлакатда сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга сарфлагани боис, Марказий Осиёнинг араб халифалиги томонидан олиниши VIII асрнинг бошларига тўғри келади. Араб лашкарбошилари Мовароуннаҳрнинг савдо ва ҳунармандчилик ривожланган маданий ўлкалари – Суғд, Фарғона, Шош, Усрушанни (Уструшана) тўлиқ фатҳ этишга киришадилар19.

Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling