1. Birja tarixi
Birja narxlari kotirovkasi nima?
Download 0.67 Mb.
|
birja javoblar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Valyuta birjalari
Birja narxlari kotirovkasi nima?
Kotirovka (frans. coter — raqamlash, belgilash) — birjada amaldagi vaziyat va qonunchilik normalari, qoidalariga muvofiq chet el valyutalari, qimmatli qrgʻozlar kursini, tovarlar narxini belgilash va ularni qayd etish. K.ni, odatda, tovar, fond yoki valyuta birjasining komissiyasi (qoʻmitasi) oʻtkazadi va tovarlarning ulgurji narxlari, qimmatli qogʻozlar kurslari va valyuta kurelari birja byulletenlarida eʼlon qilinadi. биржа нарх ҳаракатланишида турли тенденцияларини мувозанатлаш механизми ҳисобланади ва нархнинг кескин ўзгаришини юмшатишга хизмат қилади. Биржанинг барқарорлаштирувчи бу роли нарх котировкаси – биржа нархлари ҳақида турли ахборотлар воситасида амалга оширилади. Котировка кўп сонли битимлар нархини умумлаштиришни бир тизимга келтириш натижасида котировка комиссияси томонидан амалга оширилади ва натижалар албатта дарҳол эълон қлинади. Нарх котировкаси биржа савдоси қатнашчилари, кўплаб ишлаб чиқарувчилар ва биржа ташқарисидаги харидорлар, биржанинг фаолияти учун катта қизиқиш уйғотади. Биржа котировкалари узоқ муддат давомида нархлар динамик қаторини ифодалайди, бу улардан башорат қилиш учун база сифатида фойдаланиш имконини беради. Расмий котировка – биржа куни учун товар бўйича биржа кунининг якуний босқичида қайд қилинган нархларни ўртачалаштириш натижасида белгиланадиган умумий нарх алоҳида аҳамиятга эга. Котировка справочник аҳамиятидан ташқари катта функционал аҳамиятга ҳам эга. Масалан, расмий фьючерс котировкаси ҳар бир биржа кунида ҳар битта позиция (етказиб бериш ойи) бўйича биржада белгиланадиган умумий нарх сифатида ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси мижозлар билан қайта ҳисоб-китоблар учун фойдаланилади. Valyuta birjalari Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори. Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент17 мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик биржа савдосининг барча элементлари хосдир. Асосий валюта биржачилари қуйидагилар ҳисобланади: - Банклар, ўзига хос «ички банк биржаси» ташкил қилган ҳолда. Банклар хорижий валюта сотиш ёки сотиб олиш истагида бўлганлар ўртасидаги табиий воситачилар ҳисобланади ва бутун дунё бўйлаб ўз мижозлари учун ҳимояловчи валюта битимларини амалга оширади. - Сотувчи ва харидор ўртасида битим самарадорлигини анча ошириб, воситачи сифатида иштирок этадиган хорижий валюта брокерлари. - Жаҳон савдосида иштирок этадиган компаниялар битимларни амалга ошириш учун хорижий валютага эҳтиёж сезади. Компаниялар хорижий валюта билан боғлиқ ва одатий биржа операцияларининг натижаси ҳисобланган рискни чегаралашга ҳаракат қилади, баъзида чайқов мақсадларида валюта операцияларида иштирок этади. - Ҳалқаро капитал қўйилмалар соҳасидаги менежерлар уларнинг қимматли қоғозлари максимал фойда келтиришини доимий кузатиб турган ҳолда, қимматли қоғозларни бир валютадан бошқасига ўтказадилар. - Марказий банклар мамлакат хорижий валютасининг асосий эгаси ҳисобланади ва зарурат туғилган ҳолларда мамлакат ҳукуматини молиялаштиради. Марказий банклар миллий валюта қийматининг тебранишларини юмшатиш мақсадида кўпинча валюта биржасида воситачи сифатида қатнашади, баъзида эса миллий валютанинг қадрсизланиши билан боғлиқ салбий араёнларни ортга қайтаришга ҳаракат қилади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling