1. Birja tarixi


Birja statistikasining vazifalari qaysilar?


Download 0.67 Mb.
bet6/60
Sana21.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1644347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
birja javoblar

8. Birja statistikasining vazifalari qaysilar?
Биржа статистикасининг муайян вазифалари қуйдагилардан иборат:
• биржалар мавжудлиги ва биржа фаолияти ҳақида ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;
• муайян сана ва даврда биржа бозорининг аҳволини баҳолаш;
• биржа савдоси фаолиятини аниқлаш, тала ва таклифни, уларнинг нисбатини баҳолаш;
• биржада ишбилармонлик фаоллигини баҳолаш;
• биржа товарайланмасини, унинг ҳажмини, структура ва динамикасини, баҳолаш ва таҳлил қилиш, товар биржаларининг товарлар улгуржи бозоридаги ролини тавсифлаш;
• реал товар билан битимлар ва муддатли битимлар нибатини таҳлил қилиш;
• биржа нархлари динамикаси ва ўзгарувчанлик даражасини, уларнинг мавсумийлиги, даврийлигини тахлил қилиш, биржа нархларини башорат қилиш;
• биржа савдосининг тижорат натижаларини баҳолаш ва таҳлил қилиш;
• биржа савдоси инфратузилмасининг ҳолати ва ривожланиш тавсифи.
9. . Birjada boshqaruvni tashkil qilish qanday?
Биржани бошқариш унинг аъзолари томонидан ҳам, ёлланма ходимлар томонидан ҳам амалга оширилади. Биржанинг олий раҳбарлик органи директорлар (бошқарувчилар) Кенгаши ҳисобланади. Кенгаш биржа аъзолари томонидан сайланади. Унинг таркибига биржа аъзолари ҳам, бир нечта директолар ҳам киради. Биржа фаолияти меъёрлари, сиёсати ва қоидалари директорлар Кегаши томонидан белгиланади ва директорлар Кегаши томонидан тайинланадиган ёки биржа аъзолари томонидан сайланадиган, биржа аъзоларидан таркиб топган қўмита томонидан ҳаётга татбиқ этилади. Қўмита аъзолари директорлар Кенгашининг олдида жавоб беради. Қўмита аъзолари мос келувчи ҳақ тўланмасдан ишлайди. Улар тавсиялар чиқаради ва директорлар кенгашига ёрдам беради, шунингдек, тартибга солиш қоидаларига мувофиқ уларга юклатилган биржа фаолияти бўйича муайян мажбуриятларни бажаради. Биржанинг ёлланма ходимлари савдо бўйича ҳеч қандай ҳуқуққа ёки овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Ходимлар сони ва уларнинг мажбуриятлари Директорлар Кенгаши томонидан белгиланади. Персонал директорлар Кеннгаши ва қўмиталарнинг топшириқ ва қарорларини бажаради, персоналнинг ташкилий структураси эса кўпинча турли қўмиталарнинг функцияларига мос келади. Биржани бошқариш унинг институционал структураси билан белгиланади, бу структура қуйидаги схема ёрдамида ифодаланиши мумкин.
Биржа таъсисчилари қаторига биржанинг ташкилотчилари сифатида намоён бўладиган институционал гуруҳ аъзолари киради. Таъсисчилар биржани ташкил қилиш ҳақида таъсис шартномасини имзолайдилар ва дастлабки бадалларни киритадилар. Таъсисчилар жисмоний шахслар ҳам, юриик шахслар ҳам бўлиши мумкин. Биржа бошқарув органлари жамоат структураси ва стационар структурадан ибоарт
Жамоат структураси, ўз навбатида, биржа аъзоларининг Умумий йиғилиш ва биржа аъзолари йиғилишида шакллантириладиган сайланадиган органлар билан ифодаланади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling