12. Birja statistikasining ko‘rsatkichlar tizimi tarkibiy qismlarini qanday?
Биржа фаолиятининг статистик тадқиқот вазифалари мос келувчи кўрсаткичлар тизими ёрдамида амалга оширилади, унинг схемаси қуйида келтирилган:
1. Биржалар сони, таркиби ва ҳажми
1. биржалар умумий сони
2. биржаларни турлари ва товар ихтисослашуви бўйича тақсимлаш;
3. биржаларни низом капитали ҳажми ва пайчи-аъзолар сони бўйича тақсимлаш.
2. Биржада талаб ва таклиф
1. товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар сони ва ҳажми;
2. товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар нисбати (сони ва ҳажми бўйича)
3. буюртмалар сони индекси
4. буюртмалар ўртача ҳажми индекси.
3. Биржалар товар айланмаси
1. товарайланма умумий ҳажми, жумладан, реал товар етказиб бериш;
2. реал товар етказиб беришнинг улгуржи товарайланма умумий ҳажмидаги салмоғи;
3. товарайланма товар структураси (ассортименти), алоҳида товар сотуви ҳажми (натурал ва қиймат бирлигида ва товарайланма умумий ҳажмининг фоизида);
4. битта биржанинг товарайланма умумий ҳажми;
5. товарайланма бўғинлилиги (қайта сотишлар сони);
6. товарайланма индекслари;
7. ассортимент ўзгаришлари индекси.
4. Биржа бозорида ишбилармонлик фаоллиги
1. битимлар сони, жумладан, реал товарли битимлар ва муддатли битимлар сони;
2. реал товарли битимлар ва муддатли битимлар улуши;
3. битта биржага тўғри келадиган битимлар умумий сони.
5. Биржа нархлари
1. реал товарли битимлар ва фьючерс битимлар бўйича нарх даражаси (котировка);
2. базавий нархлар, таклиф, талаб ва сотув нархи;
3. давр учун ўртача нархлар;
4. фьючерс битимларида нархлар ўртасидаги фарқ;
5. нархлар индекси;
6. ўртача оғиш.
6. Хеджлаш
1. фьючерс битимларини суғурталаш ҳажми;
1. фьючерс битимларида депозитлар (кафолатли бай пули) ҳажми;
2. маржа ҳажми (ноқулай нарх ўзгаршиини қоплаш учун тўланган суммалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |