1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари
Ваколат доираси ва шахсий масъулият масалалари
Download 21.77 Kb.
|
biznes buxgalteriya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10. Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари.
9. Ваколат доираси ва шахсий масъулият масалалари.
Раҳбар (менеджер) ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун маълум бир доирада белгиланган ваколатларга ҳам эга бўлади. Ушбу ваколат раҳбарни ташкилотда ишловчи ходимларга нисбатан устунлигини таъминловчи маъмурий механизм ҳисобланади. Ташкилот раҳбари, менеджерлар ўзларига берилган ваколат диорасида ходимлар меҳнат фаолияти устидан назорат олиб бориши мумкин. Ҳокимият – бу буйруқ бериш ва уни ижросини талаб қилиш ҳуқуқидир. Замонавий бошқарув фани асосчиларидан бири ҳисобланадиган Анри Файоль фикрича эса : Ҳокимият- бу нимадир қилиш ёки унинг бошқалардан ниманидир қилишини сўраш ва уни бажарилишини кутишдир. Ваколат – бу ташкилот ресурсларидан фойдаланиш, мустақил қарорлар қабул қилиш, кўрсатмалар бериш ва бошқарув қарорларини амалга ошириш бўйича берилган ҳуқуқ ва масъулиятдир. Ташкилотда ваколатлар шахсга эмас, балки лавозимга берилади. Масъулият шахсий ва жамоавий каби турларга бўлинади. Масъулият шахсга ўзига ишониш, ўзини ҳурмат қилиш, атрофдагиларнинг уни ҳурмат қилиши, вазиятни назорат қилиш каби имкониятларни беради. Шахсий манфаат баъзан жамоа манфаатига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шу сабабли уларга баҳо беришда ўзига хос хусусиятларни инобатга олиш зарур 10. Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари. Низо – бу кўп қиррали ижтимоий муносабат. Конфликтология фани низоларни ўрганади. Унга кўра, низо бу икки томоннинг қарама-қарши фикрлари, дунёқарашлари, мақсадлари, қизиқишлари ва манфаатлари тўқнашувидир. Низо томонлар ўртасидаги мулоқот давомида ёки бир ишни кўпчилик бажараётганида юзага келиши мумкин. Низо- шахс ёки бир гуруҳ шахслар ўртасида маълум бир масала хусусида ички ва ташқи қарама-қаршилик сабабли пайдо бўлган, ривожланган, юқори даражага етган жараён. Низонинг объекти бу жамиятдаги ва инсонлар ўртасидаги барча тушунмовчиликлар, қарама-қаршиликлар, муаммолар йиғиндисидир. Низонинг субъекти бир-бири билан келиша олмаётган тарафлардир. Низолар пайдо бўлишининг сабаблари объектив, ташкилий, ижтимоий- психологик ва субъектив турларга бўлинади. 19 4. Низолар манбалари ва низоларни ҳал қилиш йўллари. 20 • шахснинг ҳаёт тарзи, ижтимоий ҳолати, характери, ташқи муҳитнинг ҳолати. • Ҳал қилиш йўллари: • чуқур ўрганиб ҳал этилади. Объектив сабаблар • раҳбарлик нотўғри амалга ошириш, хизмат вазифаларни нотўғри тақсимлаш, адолатсиз рағбатлантириш; • адолатни жойига қўйилади. Ташкилий сабаблар • ходим тўғрисида нотўғри ахборот тарқатиш, жамиятдаги негатив ахборотлар кўплиги, ходимга руҳий босим ўтказиш; • тўғри қарор қабул қилинади. Ижтимоийпсихологик сабаблар • ходимга бошқа шахслар ёки ўзининг бошқаларга хатти-ҳаракати оқибати, бир масалага турли ёндошув хилдаги агресив ёндошув, тушунмовчилик • чуқур тушунтириш олиб борилади. Субъектив сабаблар 1-расм. Низолар пайдо бўлиши сабаблари ва уларнинг мазмуни Download 21.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling