1. Бизнесни ташкил этишнинг мақсади ва турлари


Бизнесда мулоқот асослари


Download 21.77 Kb.
bet6/7
Sana17.06.2023
Hajmi21.77 Kb.
#1522018
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
biznes buxgalteriya

11. Бизнесда мулоқот асослари. Мулоқот – бу маълумотларни, ғояларни, фактларни икки томонлама алмаштириш, бир ёки бир неча кишиларнинг ҳис-туйғуларини ўзаро баҳам кўришидир. Мулоқот ёрдамида муносабатлар ҳал этилади, вазифалар белгиланади ва мувофиқлаштирилади, хулосага келинади. Бизнесда мулоқот энг муҳим аҳамиятга эга. Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш амалга оширса бўладиган иш ҳисобланади. Лекин мижозларни жалб этиш, уларни доимий мижоз бўлиши учун ишончини қозониш қийин масала ҳисобланади. Шунинг учун бизнес юритишда нафақат иқтисодий, ҳуқуқий билимлар, балки одоб-ахлоқ қоидалари, муомала маданиятини билиш ҳам муҳимдир. 21 5. Бизнесда мулоқот асослари. Раҳбар, менежерларнинг ҳодимлар билан мулоқотига этика нуқтаи-назаридан, муомала маданиятида кишининг ижтимоий мавқеи ва даражаси, мансабига қараб муомала қилиш нотўғри ҳисобланади. Ҳар бир шахс тенг ҳуқуқлидир. Бунда, лавозим бўйича ходим раҳбариятга бўйсуниши ва топшириқларни бажариш лозим. Лекин бу раҳбар қўл остидаги ходимларга кўпол муомала қилишига имкон беради дегани эмас. Бизнес ҳамкорлар билан мулоқот – бизнес ҳамкорларнинг ишончли эканлиги, берган ваъдаларини бажариши, ташкилот капиталининг ишончли айланишига сабаб бўлади, натижада бизнес ривожланади. Шунинг учун бизнесда ҳамкорларни танлаш, улар билан самимий мулоқот ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга. Мижозлар билан мулоқот – бизнеснинг олтин қоидаси “мижоз доим ҳақ”, агар сиз мижозлар билан тўғри муносабатларни йўлга қўя олмас экансиз, рақобатда ютқазиб қўясиз ва бизнесингизнинг келажаги хавф остида қолади.
12. Ахлоқий хатти-ҳаракатларнинг асосий принциплари; Маънавият таркибий қисмларидан энг муҳими – ахлоқ ва одобдир. Ахлоқ арабчадан олинган бўлиб, хулқ одоб, атвор, феъл деган маъноларни англатади. Рус тилида ишлатиладиган «мораль» сўзи «мочея» сўзидан олинган бўлиб, у ҳам ахлоқ маъносини билдиради. Юнонча «ethos» сўзидан олинган одат, одоб, расмрусум, феъл (характер) маъноларини билдиради. Ушбу тушунча Арасту (э.о.384-322 йй) томонидан ахлоқнинг синонимии сифатида ишлатилган. Ахлоқ-одоб қандай фазилат? 3 «Одоб» (арабча «адаб» сўзининг кўплиги) хулқ-атвори, юриш-туриш маданиятнинг ташқи ва ички жиҳатларни ифодалайдиган тушунча. У кишиларнинг ҳатти-ҳаракатида, ўзаро муносабатида (оила, меҳнат жамоаси ва ҳ.к.) намоён бўлади. «Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан бўлганидек, инсоннинг барча хислатлари ҳам ахлоқий тарбия билан якунланади». Абу Наср Форобий «Ахлоқийлик деганда биз фақат ташқи муомалани кўзда тутмаймиз, балки ниятнинг бутун ички моҳиятини тушунамиз». Я.А. Коменский Ахлоқ-одоб қандай фазилат

Download 21.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling