1-боб moддалар алмашинувига кириш


МОДДА АЛМАШИНУВИНИ БОШҚАРИЛИШИ


Download 168.11 Kb.
bet6/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

МОДДА АЛМАШИНУВИНИ БОШҚАРИЛИШИ
Метаболик йўл – бу маълум каталитик (ферментатив) реакциялар кетма-кетлиги, субстратларни ферментларга бўлган троплиги (мослиги) эса бир хилда эмаслиги натижасида, метаболик йўллар реакциялари тезлиги ҳам бир хилда эмас. Шундай реакциялар мавжудки, улар бошқа реакцияларга нисбатан секинроқ кечади – айнан шулар метаболик йўлларни чекловчи босқичлари ҳисобланади. Чекловчи босқичлар метаболик йўлларда бирламчи моддани охирги моддага айланиш тезлигини аниқлаб беради. Кўпинча чекловчи реакцияни катализлайдиган фермент регулятор (бошқарувчи) фермент ҳисобланади: унинг фаоллиги ҳужайра ингибиторлари ёки активаторлари остида ўзгариши мумкин ёинки фермент миқдори ген даражасидаги индукция ёки репрессия натижасида ўзгариши мумкин.
Метаболизмнинг кўпчилик реакциялари қайтардир; тирик ҳужайраларда уларнинг кечиш йўналишлари реакция махсулотларини кейинги босқич реакцияларида ишлатилиши ёки реакция махсулотини реакция муҳитидан, масалан экскреция йўли билан чиқиши орқали аниқланади. Организм холатини ўзгаришларида (овқат қабул қилиш, тинч холатдан фаол холатга ўтиш ва б.қ.) организмда метаболитлар концентрацияси ўзгаради, яъни янги стационар холат юзага келади.
Агар муҳитнинг шартлари доимий бўлса, организмнинг кўплаб кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолади. Хусусан, бу ҳужайра ва ҳужайрадан ташқаридаги суюқликлардаги бир қатор метаболитлар концентрациясига тегишлидир. Масалан, қонда глюкоза концентрацияси бир хил шароитда амалда доимийлигича қолади. Ушбу концентрацияларнинг ўртача қиймати (ўртача қийматдан четланишлар чегараларини кўрсатган ҳолда) меъёрий қиймат характеристикаси бўлиб ҳисобланади. Касалликларда метаболитларнинг стационар концентрациялари ўзгаради, кўп холатларда бу ўзгаришлар у ёки бу касалликка хос бўлади. Айнан шу холатга касалликлар ташхисининг биокимёвий усуллари асосланган.
Организм ички муҳитининг доимийлиги гомеостаз дейилади. Ички муҳит доимийлиги ҳақидаги тушунчалар 1878 йили француз олими Клод Бернар томонидан шакллантирилган. Хозирги даврда гомеостазга тиббиётнинг фундаментал қонунларидан бири сифатида қаралади. Гомеостаз махсус регулятор механизмлар таъсири остида қўллаб турилади.
Аммо организмга, гомеостаздан ҳам кўра, аниқ бир томонга йўналган ва маълум қатталикларга эга бўлган қатор параметрларни ўзгариши хосдир.
1. Онтогенез – бу организмнинг индивидуал ривожланиши, яъни организмнинг уруғланишдан (жинсий кўпайишда) ёки она танасидан ажралишидан (жинссиз кўпайишда) бошлаб, то ҳаётининг охиригача кетма-кет юзага келадиган морфологик, физиологик ва биокимёвий ўзгаришларнинг жамланмасидир. Онтогенез жараёнида маълум кетма-кетликда айрим генларнинг ишга тушириш, бошқаларини эса блоклаш, метаболик жараёнларни ўзгартириш, аъзоларни оқсил таркибини, морфологияси ва функционал холатларини ўзгаришлари юзага келади.
2. Циклик ўзгаришлар (биоритмлар) – биологик жараёнлар ва ҳодисалар характери ва интенсивлигининг мавсумий қайтарилувчи ўзгаришлари. Биоритмларнинг нисбатан мустақил шаклларини, мисол учун юрак қисқаришлари частотаси, нафас олиш частотаси ва организмни геофизик циклларга мослашуви билан боғлиқ – суткалик биоритмларни (сутка давомидаги ҳужайра бўлиниши, моддалар алмашинуви интенсивлиги, ҳаракат фаолияти тебранишлари), оқим биоритмларини (денгиз сувининг кўтарилишлари билан боғлиқ равишда денгиз моллюскалари чиғаноқларини очилиши ва ёпилиши), йиллик биоритмларни (ҳайвонларнинг фаоллиги ва сонини ўзгариши, ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши ва б.қ.) ажратишади.
3. Физиологик фаолликни ўзгариши – ҳаракат фаоллигини ўзгариши, нерв тизими, сезги аъзолари, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг функционал холатларини ўзгариши. Булар асосида биокимёвий жараёнларнинг бошқариладиган ўзгаришлари ётади.
4. Ташқи факторлар таъсирида юзага келган организмнинг адаптив (мослашув) характердаги ўзгаришлар, масалан совуқда иссиқлик хосил қилиш тезлигини ошириш, ҳавода кислород миқдори паст бўлганда қонда гемоглобин концентрациясининг ортиши, овқат нордон бщлганда аммоний тузларининг ажралишини кучайиши.
5. Ташқи муҳитнинг зарарловчи агентларига бўлган реакция: антигенларга қарши антителолар синтези индукцияси, ёт моддалар таъсири остида микросомал гидроксилазалар синтезининг индукцияси, қон томирлар зарарланганда тромбнинг хосил бўлиши, яллиғланиш реакцияси, яраларни битиши.

Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling