1-боб moддалар алмашинувига кириш
Download 168.11 Kb.
|
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.
1-боб MOДДАЛАР АЛМАШИНУВИГА КИРИШ Термодинамика нуқтаи назаридан инсон организми очиқ тизим, яъни ташқи муҳит билан материя ва энергия алмашувчи тизимдир. Шу билан бирга организм тирик тизимдир. Тирик тизим ўз-ўзини қайта тикловчи, ўз-ўзини ташкилловчи, атроф муҳит билан ўзаро фаол алоқа қилувчи қисмлар йиғиндиси сифатида қаралиб, у қуйидаги специфик белгиларга эга: 1. Дискретлик (тирик тизим алоҳида қисмлардан иборат) ва Яхлитлик (тизимнинг барча қисмлари ўзаро таъсирлашади); 2. Структураланганлик; 3. Антиэнтропик йўналиш; 4. Очиқлик (тизим ташқи муҳит билан энергия ва модда алмашинади); 5. Кимёвий таркибнинг бирлиги (тирик тизимнинг 98 фоизи қуйидаги 6 элементга тўғри келади: кислород (62 %), углерод (20 %), водород (10 %), азот (3 %), кальций (2,5 %) ва фосфор (1,0 %)); 6. Ўз-ўзини бошқариш (тизимнинг физиологик кўрсаткичларини бир маромда ушлаб туриш) ва ўз-ўзини ташкиллаштириш (ўз бошқарув тизими структурасини ўзгариши ҳисобига ташқи муҳитнинг ўзгараётган шароитига мослашиш); 7. Кўпайиш; 8. Ўзгарувчанлик; 9. Ўсиш ва ривожланиш қобилияти; 10. Қўзғалувчанлик. Тирик организмда моддалар алмашинуви қуйидагиларни ўз ичига олади: a) атроф муҳитдан моддаларни организмга кириши (озиқланиш ва нафас олиш); б) моддаларни организмда харакатланиши ва ўзгариши (оралиқ алмашинув); c) алмашинувнинг охирги махсулотларини чиқариш. Организмга моддаларни кириши ва метаболизмнинг охирги махсулотларини ажратиш биргаликда организм ва атроф муҳит билан модда алмашинувини ташкил қилади. Жадвалда инсонда моддалар алмашинувини тавсифлаб берувчи баъзи катталиклар келтирилган.
Download 168.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling