1-боб moддалар алмашинувига кириш


РЕГУЛЯТОР ТИЗИМЛАР ИЕРАРХИЯСИ


Download 168.11 Kb.
bet7/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

РЕГУЛЯТОР ТИЗИМЛАР ИЕРАРХИЯСИ
Организм функциялари ва моддалар алмашинувини бошқарув тизимлари 3 иерархик даражани ҳосил қилади.
Биринчи даража (базавий) – ҳужайраичи даражаси. Бунда ҳужайрадаги метаболик жараёнларга модда алмашинувини махсулотлари ва субстралари, ҳамда тўқима гормонлари (аутокрин) таъсир кўрсатадилар. Ушбу моддалар уч усулда таъсир кўрсатиши мумкин:
а) ферментлар фаоллигини ингибирлаш ёки активлаш йўли билан ўзгартириш;
б) ферментлар ва бошқа оқсиллар миқдорини уларнинг синтезини индукциялаш ёки репрессиялаш, ёинки уларнинг парчаланиш тезлигини ўзгартириш;
в) мембрана билан ўзаро таъсир оқибатида моддаларнинг трансмембран ўтказувчанлиги тезлигини ўзгартириш.
Иккинчи даража (ўрта) – ҳужайралараро даража. Бошқарувнинг иккинчи даражаси (ҳужайралараро коммуникация) махсус сигнал молекулалари - эндокрин гормонлари, паракрин гормонлари ва нерв синапсларининг нейромедиаторлари орқали сигналларни узатиш орқали амалга ошади.
Бир қисм сигнал кимёвий моддалар – гормонлар – ички секреция безларида синтезланади, бу безларнинг умумий йиғиндиси эндокрин тизимини ҳосил қилади. Эндокрин гормонлар махсус стимулга жавобан қонга ажраб чиқади. Бунда нерв импульси ёки эндокрин бези орқали оқиб ўтувчи қон таркибидаги маълум модда концентрациясининг ўзгариши (масалан, глюкоза концентрациясининг пасайиши) стимул бўлиши мумкин. Гормонлар қон орқали ташилади ва уларга хос специфик рецепторларга эга бўлган ҳужайралар билан боғланадилар. Рецепторлар ҳужайранинг юзасида ёки ичида жойлашиши мумкин. Гормонни рецепторга боғланиши бошқарувни ҳужайраичи механизмларини ишга туширади – ферментлар фаоллиги ёки миқдорини ўзгаришлари ва ҳ.к. Паракрин ва аутокрин механизмларда сигнал молекулалар (паракрин гормонлар, махаллий таъсир этувчи гормонлар) ички секреция безларида эмас, балки барча дифференциациялашган ҳужайраларда синтезланади. Бунда турли типдаги ҳужайраларда ўзига хос сигнал молекулалар синтезланади. Ушбу молекулаларга цитокинлар (оқсиллар), эйкозаноидлар (арахидон кислотаси ҳосилалари), гистамин, ошқозон-ичак тизими гормонлари ва бошқалар киради. Бу молекулалар ҳужайралараро бўшлиққа секретланади ва яқин орадаги бошқа фенотипдаги ҳужайра рецепторлари (паракрин бошқарув) ёки бир ҳил фенотипдаги ҳужайра рецепторлари (аутокрин бошқарув) билан ўзаро таъсирлашадилар. Аутокрин бошқарувда маълум ҳужайрадан ажралиб чиққан гормон шу ҳужайранинг ўзига таъсир қилиши мумкин.
Учинчи даража (юқори) – организм даражаси. Ушбу даража бошқарувни икки тизимини ўз ичига олади – нерв тизими (тез жавоб берувчи тизим) ва иммун тизими (секин жавоб берувчи тизим). Нерв тизимининг функциясида мияга сигналлар (ахборот) сезги аъзоларидан, ҳамда ички аъзолардан келади. Ушбу ахборот асосида мияда бошқарувчи импульслар юзага келади: улар нерв толасининг деполяризация тўлқинига айланиб (нерв импульси), синапсда эффектор-ҳужайра билан биргаликда кимёвий сигнал – медиаторни ажратади. Медиатор ҳужайра ичидаги бошқарув механизмлари ёрдамида модда алмашинувини ҳамда ҳужайра функционал холатини ўзгаради.
Иммун тизими кўплаб ёт агентларни – вирусларни, бактерияларни, ўсимлик ёки ҳайвон заҳарларини, бир ҳужайралиларни, замбуруғларни, аллергенларни танийди. Ушбу тизим яна рак ҳужайраларини ҳам танийди. Ёт агентларни таниш ген даражасида кечади. Организмнинг ҳар бир ҳужайраси ўзининг, фақат айнан шу кишига тегишли бўлган генетик ахборотига эгадир. Организмга ёт моддалар ёки агентлар кирганда ёинки унда бирон ўзгариш бўлганда иммун тизими айнан шу ахборотдан фойдаланади. Организм ҳар бир конкрет антигенни йўқотиш учун махсус оқсиллар – антителоларни ишлаб чиқаради, улар антиген билан боғланиб, уни йўқотади.
Иммун тизими иши мия ва эндокрин тизими орқали созланади. Бундай нерв ва гуморал бошқарув нейромедиаторлар, нейропептидлар ва гормонлар орқали амалга ошади. Промедиаторлар ва нейропептидлар иммун тизими аъзоларига нерв аксонлари орқали етиб борадилар, гормонлар эса эндокрин безларидан бевосита қонга ажраб чиқиб, у орқали иммун тизими аъзоларига етиб боради. Иммун тизимининг таъсир механизмларидан яна бири – иммункомпетент ҳужайралардан фойдаланишдир.
Бошқарувни ҳар уч даражаси ўзаро мустахкам боғлиқликда бўлиб, ягона тизим сифатида иш кўради.

Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling