1-боб moддалар алмашинувига кириш


Гомогенатларни фракциялаш


Download 168.11 Kb.
bet10/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

Гомогенатларни фракциялаш. Дифференциал центрифугалаш йўли билан тўқима гомогенатларидан субҳужайравий структуралар (ҳужайра органеллалари), ҳамда алоҳида бирикмалар (ферментлар ва бошқа оқсиллар, нуклеин кислоталари, метаболитлар) ажратиб олинади (5-расм). Ҳужайраларнинг субҳужайравий структуралари (ядролар, митохондриялар, микросомалар – эндоплазматик ретикулум фрагментлари) ўлчамлари ва зичлиги билан фарқланганлиги туфайли, турли тезликда центрифугалашда турли даражада чўкадилар. Микросомалар чўктирилгандан сўнг чўкма усти суюқлигида ҳужайранинг эрувчан компонентлари – эрувчан оқсиллар, метаболитлар қолади. Ушбу фракцияларни турли усуллар ёрдамида яна фракциялаб, уларни ташкил қилган компонентларини ажратиб олиш мумкин.

5-расм. Тўқима гомогенатларини дифференциал центрифугалаш.
Ажратиб олинган компонентлардан биокимёвий тизимларни реконструкция қилиш мумкин, масалан, «фермент + субстрат» каби оддий тизим, ёки оқсил ва нуклеин кислоталарни синтезловчи мураккаб тизим кабиларни.
Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling