1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Boshqa pul ekvivalentlar hisobi. Yo‘ldagi pul mablag‘lar hisobi


Download 0.63 Mb.
bet16/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

32.Boshqa pul ekvivalentlar hisobi. Yo‘ldagi pul mablag‘lar hisobi. Корхона кассасидаги пул эквивалентларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5610 “Пул эквивалентлари” счётида амалга оширилади. 5610 “Пул эквивалентлари” счётида маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади. Йўлдаги пул маблағлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида амалга оширилади. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади. Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётининг дебетида пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади


33.Korxonaning shaxsiy tarkibi, uning turkumlanishi, mehnatga haq to‘lashni shakllari va turlari. Хўжалик юритувчи субъект ходимларининг шахсий даромади, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш маблағлари - маҳсулот таннархига киритиладиган тўловлар ҳамда хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириладиган фойда ҳисобидан бериладиган тўловлардан (дивиденд ва фоизлар) иборат. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнатни тўғри нормалаш уни илмий ташкил этишнинг асоси бўлиб ҳисобланади.. Меҳнатни нормалаш - амалдаги вақт нормалари, хизмат кўрсатиш нормаларини ўз ичига олади. Вақт нормаси - бу муайян ишни бажариш учун зарур бўлган вақт миқдорини белгилайдиган меҳнат ўлчовидир. Ишлаб чиқариш нормаси - вақт бирлигида тайёрланиши лозим бўлган маҳсулот миқдорини доналар, тонналар, метрлар ва ҳоказоларда характерлайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш учун тариф тизимидан фойдаланилади. У қуйидагиларни ўз ичига олади: тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткалари, тариф ставкаси. Тариф тизими - тариф-малака маълумотномаси, тариф сеткаси ва тариф ставкаси каби тушунчаларни ўз ичига олади. Корхонада бажариладиган ишларнинг ишлаб чиқариш тавсифи тариф-малака маълумотномасида келтирилади. Ушбу ҳужжат ишчилар малакасини аниқлаш ва уларга маълум разряд белгилашда асос бўлиб хизмат қилади. Тариф сеткаси - бу разрядлар ва уларга тегишли бўлган тариф коэффициентлари кўрсатиладиган ҳужжатдир. Ҳамма корхоналарда биринчи разряднинг тариф коэффициенти бирга тенг бўлиб, разряд ортиши билан тариф коэффициенти ҳам ошиб боради. Тариф ставкаси - ишчининг разрядига мувофиқ унга маълум вақт бирлиги давомида тўланадиган ҳақ миқдорини аниқлайди.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling