25.Kassadagi naqd pullar xarakatining hisobini tashkil qilish. Касса муомалалари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади: 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»
5020-«Хорижий валютадаги пул маблағлари». Ушбу ҳисобварақларнинг дебет томонида корхона кассасига пул маблағларининг кирими акс эттирилади. Кредит томонида корхона кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулларни банкка топшириш акс эттирилади. Бухгалтерия томонидан олинган касса ҳисоботлари ва ҳужжат-ларига ишлов берилади. Ҳар бир ёзув моҳиятига қараб текширилади, бирламчи ҳужжат билан солиштирилади, шундан сўнг ҳисоботга 5010 – “Миллий валютадаги нақд пуллар” ҳисобварағи билан таҳлилий корреспонденцияланадиган жамланма счёт ва счётнинг рақами қўйилади. Кассир ҳисоботи бўйича кун бошидаги пул қолдиғини бухгалтер аввалги ҳисоботда кўрсатилган кун охиридаги пул қолдиғи билан солиштиради ва чиқарилган оборотлар ҳамда қолдиқнинг тўғрилигини текширади. 21-сонли БҲМСга мувофиқ кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг боғланиши қуйидагича акс эттирилади:
26.Kassadagi naqd pullarni inventarizatsiya qilish va natijalarini rasmiylashtirish tartibi. Касса инвентаризацияси бир ойда бир марта ўтказилиб, унинг натижаси акт-таққослаш ведомости тузилади. Инвентаризация вақтида пул кам чиқса, у моддий жавобгар шахсдан ундириб олинади, ортиқча чиқса, у ҳолда давлат бюджетига ўтказилади. Текширишни амалга ошириш жараёнида бухгалтер қуйидаги тартибга риоя қилиши керак: кассани текшириш кассир иштирокида амалга оширилади; кассани текшириш пайтида барча касса жараёнлари тўхтатилади. Агар хўжалик юритувчи субъектда бир нечта касса мавжуд бўлса, ўтказиш ҳолида бухгалтер барча кассаларни муҳрлайди. Касса калити кассирда, муҳр эса бош бухгалтерда қолади. кассадаги нақд пуллар ва қимматбаҳо қоғозлар кассир ва бош бухгалтер иштирокида бирма-бир санаб чиқилади. Пуллар қандай ҳолда бўлишидан қатъий назар, тўлиқ санаб чиқилиши лозим. Банк ўрамидаги пуллар ҳам ўрамидан олиб, саналади. Санаш тугагач, далолатнома тузилади. Далолатномада кассадаги пуллар белгилари бўйича алоҳида кўрсатилади ва уларнинг тўлиқ суммаси ёзилади. Далолатномага тафтиш ҳайъати, бош бухгалтер ва кассир имзо чекади. Касса харажат ордери билан расмийлаштирилмаган турли хилдаги тилхатлар, ведомостлар ва счётлар текшириш жараёнида ҳисобга олинмайди; кассадаги саналган пулларнинг ва қимматбаҳо қоғозларнинг ҳаммаси шу хўжалик юритувчи субъектга тегишли ҳисобланади, чунки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва шахсларнинг пуллари ва қимматбаҳо қоғозларини хўжалик юритувчи субъект кассасида сақлаш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |