23.Buxgalteriya hisobining bosh jurnal va jurnal-order shakllari. «Бош китоб» шакли. Бухгалтерия ҳисоби шаклларининг вужудга келиши, қўлланиши, ҳисоб ишларини ҳажмидан, ҳисоб ходимларининг малакасидан келиб чиқади. Бухгалтерия ҳисобининг «Бош китоб» шаклининг
вужудга келиши XIX асрнинг бошларига тўғри келди ва ҳозирги даврда ҳам кичик фирма ҳамда корхоналарда қўлланилмоқда. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шакли синтетик счётлар кам қўлланиладиган бухгалтерия тизимига хосдир. Табиийки, кичик фирма ва корхоналар фаолияти доираси катта бўлмаганлиги сабабли, қўлланиладиган синтетик счётлар миқдори ҳам кам бўлади.
Кичик корхоналар мустақил равишда ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳамда ходимлар сони ва фаолиятидан келиб чиқиб, тегишли ташкилотлар тасдиқлаган бухгалтерия ҳисоби шаклларидан бирини танлайдилар. Бухгалтерия ҳисобининг «Бош китоб» шаклини бир ойда хўжалик жараёнлари 100 тадан ошмаган ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида дастлабки ҳужжат маълумотлари «Бош китоб» деб аталадиган синтетик регистрда юритилади.
«Бош китоб»да хронологик ва тизимли ёзувлар биргаликда олиб борилади, шунинг учун ҳам комбинациялашган регистр ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг «Бош китоб» шаклида ҳисоб ишларида қулайлик яратиш мақсадида ой давомидаги хўжалик жараёнлари реестрини ҳам юритиш мумкин. Хўжалик жараёнлари реестри асосида эса «Бош китоб» тўлдирилади Демак, «Бош китоб» шаклида икки турдаги ҳисоб регистрларидан фойдаланиш мумкин: 1. Бош китоб. 2. Ҳисоб объектлари ҳисоб ведомости Агар корхона ҳисоб объектлари ҳисоб ведомостларини ҳам юритса, у ҳолда бош дафтарга маълумотлар ҳам дастлабки ҳужжатлар ҳамда ведо- мостлар маълумотлари асосида ёзиб борилади. Бош китобнинг варақларида хўжалик жараёнининг бўлган вақтида, дастлабки ҳужжат тартиб рақами, жараён мазмуни, суммаси, корреспонденцияланувчи счётлар кўрсатилади. Бу китоб регистри асосида юритиладиган ушбу шаклнинг қулайликлари қуйидагилардан иборат. — ёзувлар аниқлиги ҳисоб ишларининг текширишни осонлаштиради; — ҳисоб ишлари камаяди; — қўлланиладиган регистрлар миқдори камаяди; —синтетик счётлар бўйича оборот (айланма)ведемость тузилишига зарурият қолмайди; —ҳисоб ходимларининг ортиқча меҳнати қисқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |