1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi
Hujjatlarning turlari, rekvizitlari va ularning rasmiylashtirish tartibi
Download 0.63 Mb.
|
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar
- Bu sahifa navigatsiya:
- 19.Inventarizatsiya haqida tushuncha va natijasini rasmiylashtirish.
18.Hujjatlarning turlari, rekvizitlari va ularning rasmiylashtirish tartibi . Ҳужжатлар вазифасига кўра 5 турга ажратилади: 1. Фармойиш берувчи ҳужжатлар. Бирор хўжалик жараёнини бажариш учун албатта маъсул ходимлар томонидан буйруқ берилади ёки жамоа қарор қабул қилади. Унда жараённи бажарувчи шахслар ҳамда жараёнларнинг бажарилиш муддати кўрсатилган бўлади. 2. Тасдиқловчи ҳужжатлар. Ходим, маъсул шахснинг бирор хўжалик жараёнини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам амалда қўлланилади. Масалан, асосий воситаларнинг қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосий воситаларни қабул қилинганини, тўлов ведомостлари меҳнат ҳақи берилганини (депонентлаштирилганлигини) исботлайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар дейилади. 3. Фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар. Корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда шундай ҳужжатлар ҳам мавжудки, уларда бир вақтнинг ўзида жараён бажарилишига фармон берилиши билан бирга жараён бажарилган- лигини тасдиқлаш хусусияти ҳам мужассамлаштирилган. 4. Бухгалтерия ҳисоботига илова ҳужжатлари. Бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик жараёнлари рўй бериши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо ҳисоб ишларида аҳамиятли ҳужжатлар ҳам борки, улар расмий- лаштириш ҳужжатлар деб аталади. 5. Ахборот ҳужжатлари. Корхонада рўй берган хўжалик жараёнларининг асоси ҳисобланган унинг молиявий ҳолати, товар моддий бойликлари захиралари ҳақида ахборот берувчи ҳужжатлар, ички бошқарув ва юқори ташкилот ҳамда муассасалари, давлат солиқ назорати, кредиторлар, акциянерлар, таъсисчилар, ташқи аудиторларга зарур вақтларда тегишли ахборотлар олишда хизмат қилади.
19.Inventarizatsiya haqida tushuncha va natijasini rasmiylashtirish. Корхонада мавжуд бўлган мулклар сақланишини таъминлаш, улар назоратини яхшилаш мақсадида юритилаётган ҳисоб маълумотларинингнечоғлик ҳақиқийлиги, тўғрилигини текшириш мақсадида инвентаризация ўтказилади. Корхонадаги мулклар деганда, асосий воситалар, номоддий активлар, ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, товар, пул маблағлари ва бошқа молиявий активлар тушунилади. Корхонанинг молиявий мажбуриятлари ҳам инвентаризация қилиниб, бундай мажбуриятларга кредиторлик қарзлари, банк кредитлари, олинган қарзлар киради. Инвентаризация моддий қийматликларни бут сақланишини назорат қилишдир.Корхоналарда йиллик ҳисобот тузилиб, бундаги маълумотлар албатта, ҳақиқий маълумотлар асосида акс эттирилган бўлмоғи лозим. Бу шарт бажарилиши учун ҳам корхона инвентаризацияси ўтказилмоғи шартдир. Инвентаризация корхона маблағини текшириб, рўйхатга олиш ва олинган маълумотларни ҳисоб маълумотлари билан таққослаш демакдир. Ёки инвентаризация хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнларини бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларига асосан қайта рўйхатдан ўтказишдир. Корхона маблағлари асосан ҳисбот йилининг 1 - октябридан кейин инвентаризация қилинади, бунга сабаб йиллик ҳисобот маълумотлари ҳақиқийлигини таъминлашдир. Аммо қуйидаги ҳолатларга ҳам эътиборни қаратмоқ зарур: кутубхона фондлари 5 йилда бир марта, йирик силжимай- диган асосий воситаларни 3 йилда бир марта, озиқ-овқат товарларини бир йилда 2 марта, кассадаги нақд пуллар эса ҳар ойда инвентаризация қилинади. Инвентаризация ўтказилиш даврига кўра режали ва режасиз (тўсатдан) амалга оширилади Download 0.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling