1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Buxgalteriya hisobi registrlari haqida tushuncha va ularning ahamiyati


Download 0.63 Mb.
bet9/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

20.Buxgalteriya hisobi registrlari haqida tushuncha va ularning ahamiyati. Ҳисоб регистрлари «регистрация» сўзидан олинган бўлиб, бухгалтерия ҳисоби ёзувларини рўйхатга олувчи ҳужжатлар деган маънони англатади.Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ёппасига, узлуксиз ҳисобини олиб борар экан, бунда ҳужжатлаштириш аҳамияти юқоридир. Кузатиш натижасида олинган маълумотлар дастлабки ҳужжатларда акс эттирилиб борилади,сўнгра шу дастлабки ҳужжатлар ҳар томонлама текширилиб бухгалтерияга қабул қилинади. Текшириб қабул қилиб олинган дастлабки ҳужжатлар асосида бухгалтерия проводкалари амалга оширилади. Табиийки, бу бухгалтерия проводкалари ҳам ҳужжатлаштирилиши шарт. Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби регистрларининг маълумотларидан фойдаланилади. Демак, бухгалтерия ҳисоби регистрлари — ҳисоб ёзувлари (бухгалтерия проводкалари)ни акс эттиришга мўлжалланган жадваллардир. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунининг 15-моддасига16 кўра бухгалтерия ҳисоби регистрлари икки ёқлама ёзув усулига мувофиқ юритиладиган журналлар, қайдномалар, китоблар ва тасдиқланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва сақланиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидаги маълумотлар тизимлаштирилиши ва тўпланиши керак. Бухгалтерия ҳисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат: регистрнинг номи; бухгалтерия ҳисоби субъектининг номи; регистрни юритиш бошланган ҳамда тугалланган сана ва (ёки) регистр тузилган давр;хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гуруҳланиши; хўжалик операцияларининг ўлчов бирлиги кўрсатилган ҳолда пулдаги ўлчов миқдори; регистрни юритиш учун масъул бўлган шахсларнинг лавозимлари, фамилиялари ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация қилиш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.


21.Buxgalteriya hisobi registrlaridagi xato yozuvlarni tuzatish tartibi. Бухгалтерия ҳисоби регистрларига кўрсаткичлар акс эттирилаётганда эътиборсизлик, маъсулиятсизлик, тажрибасизлик оқибатида хатоликка йўл қўйилиши мумкин. Хато ёзувларнинг қуйидаги ҳолатлари мавжуд: 1. Хато ёзув фақат бир регистрларда акс эттирилади. 2. Хато ёзув нотўғри бухгалтерия проводкаси натижасида вужудга келади. 3. Бухгалтерия проводкаси тўғри, аммо акс эттирилган сумма кўп ёки кам ёзилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрларида хато ёзувни юқорида келтирилган қайси ҳолатлардан бирида аниқланганига қараб тузатиш ёзувлари амалга оширилади. «Корректура» усулидан хато ёзув фақат бир ҳисоб регистрида мавжудлиги аниқланган ҳолатда фойдаланилади. «Корректура» усулининг моҳияти шундаки, хато ёзув устидан ингичка чизиқ тортилиб (қилинган ҳатони ўқиш мумкин бўлсин), унинг ёнига тўғри ёзув ёзилади ҳамда бу ҳақда хато ёзувни тўғрилаган жавобгар шахс ёки бош бухгалтер муддатни кўрсатиб, имзо қўяди. Масалан, «Материаллар» ҳисоб счётининг дебети билан бухгалтерия ҳисоб реестрига 400500 сўм ўрнига, 40050 сўм ёзилган ва тўғриланган (40050 сўм тўғриланганлигига ишонилсин _____имзо _____ сана). «Қизил қалам» усулидан бухгалтерия проводкаси нотўғри берилганида ёки кўп сумма акс эттирилганида фойдаланилади. «Қизил қалам» усули ёрдамида хато ёзув қизил рангли сиёҳ орқали тўғриланади. Яъни, қизил рангда ёзилган рақам, шу рақам ёзилган оборот жами суммасидан айирилиши керак. Агар бухгалтерия ҳисоби проводкаларида (ёзувларида) ҳатоликларга йўл қўйилса, қилинган хато қизил сиёҳ билан қайта ёзилади ва тўғриси қора Хатонинг тузатишни қуйидаги усуллари мавжуд:«Қизил қалам» усули.«Қўшимча ёзув» усули. «Корректура» усули.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling