34.Mehnat va ish haqini dastlabki xujjatlarda rasmiylashtirish, uni umumlashtirish. Корхона ва ташкилотларда меҳнат ҳақи ҳисобини тўғри ташкил қилиш учун, энг аввало, шахсий таркиб ҳисобини тўғри юритиш лозим. Ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларга таътил берилгани, тунда, иш вақтидан ташқари вақтда, байрам кунларида ишлаганлиги ҳақида ишончли маълумот бўлгандагина корхона ходимлари билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Ана шу мақсадда корхона кадрлар бўлими шахсий таркиб ҳисобини ҳамда бошқа хизматлар билан биргаликда иш вақтидан фойдаланиш ҳисобини олиб боради. Шахсий таркибни ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади: Т-1 шакли. Ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ. Т-2 шакли. Шахсий варақа. Т-5 шакли. Бошқа ишга ўтказиш ҳақида буйруқ. Т-6 шакли. Таътил бериш ҳақида қайд. Т-8 шакли. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида буйруқ. Иш вақтини ҳисобга олиш учун Т-12 шаклидаги махсус табелдан фойдаланилади. Табель - бўлим, бригада, цех ходимларининг номма-ном рўйхати бўлиб, ундан иш вақтини ҳисобга олиш учун фойдаланилади. Рапорт иш смена бошланмасдан олдин ёзилади ва зарур деталларни цехга жўнатиш учун омбор ходимига топширилади. Омбор ходими деталларни жўнатиб, бу ҳақда рапортга тегишли белги қўйганидан кейин у техника назорати бўлимига берилади. Смена охирида қайта ишланган деталлар сони рапортда қайд қилинади
35.Asosiy va qo‘shimcha ish haqi. Асосий иш ҳақининг таркибига қуйидагилар киради: - тариф ставкалари ва маошлар, ишбай нархлар учун тўланадиган ҳақ; - ишчиларнинг айби бўлмаган ва бекор туриб қолишлар учун тўланадиган ҳақ; - тунда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ; - аккорд усулида тўланадиган ҳақ; - иш ҳақи фондидан тўланадиган мукофотлар; - дам олиш кунлари, байрам кунлари, иш вақтидан ташқари соатларда ишлаганлик учун одатдаги иш шарт-шароитидан четга чиққанлик ва бошқалар учун ишчиларга юқори нархлар бўйича тўланадиган қўшимча ҳақ. Қўшимча иш ҳақи ходимларнинг ишламаган вақтлари учун тўланадиган ҳақ бўлиб, унинг таркибига қуйидагилар киради: - таътилларга тўланадиган асосий ва қўшимча ҳақ; - ўсмирларга имтиёзли соатлар учун тўланадиган ҳақ; - давлат ва жамоат бурчларини бажарганлик учун тўланадиган ҳақ; - текинга бериладиган квартиралар, коммунал хизматлар ва бошқалар қиймати. Асосий ва қўшимча иш ҳақлари билан биргаликда иш ҳақи фондини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |