40.Tovar-moddiy zaxiralar (TMZ) lar hisobining asosiy vazifalari
Хўжалик юритувчи субъектларда моддий бойликлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, хўжасизликка қарши курашиш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг улушини камайтириб бориш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Булар бевосита ТМЗлар ҳисобининг вазифаларини белгилайди. Материаллар ҳисобининг вазифаларига қуйидагилар киради: •материаллар ҳаракати билан боғлик бўлган ўзгаришларини ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш; 2. •моддий-техника таъминоти режасининг бажарилиши устидан назорат олиб борилади; 3. •материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри берилиши ва уларни сарфлаш меъёрига риоя қилиш устидан назорат олиб бориш; 4. •маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган ТМЗларни калькуляция объектларида тўғри тақсимлаш; 5. •ички ресурсларни ишга солиш мақсадида ортиқча ва фойдаланилмаётган ТМЗларни аниқлаш ва сотиш.
41.Tovar-moddiy zaxiralar (TMZ) larning turkumlanishi.
Корхонада ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олишни енгиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни туркумлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш заҳираларининг турлари Хом-ашё ва материаллар Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар Ёқилғи Эҳтиёт қисмлар Қурилиш материаллар Идиш ва идиш материаллари Инвентарь ва хўжалик анжомлари Бошқа материаллар
хом-ашё - маҳсулотнинг моддий асосини ташкил этадиган меҳнат ашёларидир. Масалан, пахта, руда ва бошқалар
материаллар - хом-ашёга таъсир этиш учун қўлланиладиган ва маҳсулотга маълум истеъмол хусусиятини беришда фойдаланиладиган воситалардир; сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар - маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот даражасига етказилмаган маҳсулотлар; ёқилғи - кўмир, бензин, торф, газ ҳамда нефть маҳсулотлари; эҳтиёт қисмлар - машина ва жиҳозларни тузатишда, ишдан чиққан қисмларни алмаштиришда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг деталь, агрегат ва қисмлари; қурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари жараёнида, қурилиш қисмларини тайёрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади. Уларга қурилиш учун зарур бўладиган ёғоч-тахта, шифер, мих ва бошқалар киради; идиш ва идиш материаллари - турли материал ва маҳсулотларни ўраш, жойлаштириш, ташиш ҳамда сақлашда ишлатиладиган буюмлардир. инвентарь ва хўжалик анжомлари - ушбу гуруҳга корхона хўжалик фаолиятида ишлатиладиган инвентарь буюмлар ҳамда арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар киради; бошқа материаллар - юқоридаги сатрларда кўрсатиб ўтилмаган бошқа материаллар киради. Уларга чиқитлар, тузатилмайдиган браклар, металлом ва бошқалар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |