1. Buxgalteriya hisobi fanining predmeti va metodi. Eng avvalo buxgalteriya hisobiga to’xtalsak. Buxgalteriya hisobi


Банкдаги махсус счётларни очиш ва улардаги пул маблаглари ҳисоби (аккредитив, чек дафтарлари ва бошқа махсус счётлар)


Download 0.63 Mb.
bet15/24
Sana08.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1342060
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi YN umumiy savollar

31Банкдаги махсус счётларни очиш ва улардаги пул маблаглари ҳисоби (аккредитив, чек дафтарлари ва бошқа махсус счётлар).Корхоналарнинг махсус ҳисобварақларидаги пул муомалаларининг ҳисоби 5500-«Банклардаги махсус ҳисобварақлар» ҳисобварағида юритилади. Мазкур ҳисобварақ мамлатимиз ҳудудида ва ундан ташқарида аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатлари кўринишида (векселлардан ташқари), жорий, алоҳида ва бошқа махсус ҳисобварақларда турган миллий ҳамда хорижий валютадаги пул маблағлари ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги, шунингдек аниқ мақсадлар учун молиялаш маблағлари (тушумлари)нинг алоҳида сақланадиган қисми ҳаракати ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришга мўлжалланган.

31. Валюта счётини очиш ва улардаги маблағлар ҳисоби.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар фақат миллий валюта – сўмдан эмас, балки ҳар хил хорижий валюталардаги пул маблағларидан фойдаланмоқда ва муомалаларни амалга оширмоқда. Шу муносабат билан валюта бойликлари ва муомалалари бухгалтерия ҳисоби объектига айланмоқда.Валюта маблағлари - бу хўжалик юритувчи субъектнинг хорижий валюталаридаги пул активлари ва пассивларидир. Улар қуйидагиларни қамраб олади: чет эл валютаси, яъни бошқа давлатларнинг банкнот, хазиначилик
билети, танга кўринишидаги пул белгиси бўлиб, муомалада қонуний тўлов оситаси сифатида қатнашади. Чет эл давлатларининг счётлардаги маблағи, уларни пул бирлиги ёки халқаро пул ва ҳисоб-китоб бирлигидир;- чет эл валютаси - қимматли қоғозлар кўринишида ҳам бўлади. Булар -тўлов ҳужжатлари, чеклар, векселлар, аккредитивлар, фонд қийматликлари, акциялар, облигациялар ва бошқа чет эл валютасида ифодаланган қарз мажбуриятлари;- қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш ва бошқалар). Валюта муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби:- валюта муомалалари корхона фаолиятининг ташкил этувчилари сифатида акс эттирилишини;- корхонанинг ҳақиқий валюта аҳволи аниқ акс эттирилишини;- валюта битимларининг қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлиги, валюта бойликларининг борлиги, уларнинг бус-бутун сақланиши ва тўғри фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаши лозим


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling