Лицензия ва рухсатномалар бериш жараёнини соддалаштириш.
|
2019 йил
1 май
|
Адлия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
лицензия берувчи органлар томонидан лицензия олувчиларни мажбурий ўқитиш, малакасини ошириш тартибини қайта қўриб чиқиш;
тадбиркорлик субъектлари раҳбар
ва ходимларини тайинлашни лицензия ва рухсатнома берувчи давлат органлари билан келишиш тартибини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.
|
85.
|
Солиқ ва божхона имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш.
|
2019 йил
1 май
|
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси
|
—
|
—
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастур билан тегишли солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади.
|
3.5. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш
|
86.
|
Йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш.
|
2019 йил
1 май
|
Вазирлар Маҳкамаси,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Молия вазирлиги, тегишли давлат корхоналари
|
—
|
—
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
2020 йилдан бошлаб йирик давлат корхоналарида молиявий ҳисобот тузиш ва аудит ўтказишда халқаро стандартларни жорий қилиш;
давлат улуши мавжуд бўлган йирик корхоналар аудитини ўтказиш учун етакчи халқаро компанияларни жалб этиш;
ўнта етакчи халқаро аудит компанияларини Молия вазирлигидан аккредитациядан ўтказиш тартибини бекор қилиш назарда тутилади.
|
87.
|
Давлат томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва унинг нархини белгилаш амалиётини бутунлай қайта кўриб чиқиб, бозор тамойилларини жорий этиш.
|
2019 йил
1 апрель
|
Вазирлар Маҳкамаси,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан нарх шакллантиришни эркинлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини белгилашдан воз кечиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади.
|
88.
|
|