1.
|
Олий Мажлис палаталарининг норма ижодкорлиги ва парламент назорати йўналишидаги фаолиятини кучайтириш
ва самарадорлигини ошириш.
|
2019 йил
1 март
|
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқармалар ташкил этиш, уларнинг штат бирлигини кўпайтириш;
тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун қабул қилиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисларини заруратга қараб, лекин йилига камида олти марта ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ахборотини эшитиш бўйича йиллик режа-график тасдиқлаш;
Бош вазир ва ҳукумат аъзоларининг давлат дастури ижроси бўйича Олий Мажлис палаталари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш амалиётини жорий этиш;
парламент аъзоларининг ҳар ой охирги ҳафтасида ўз сайлов округига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ташвишга солаётган муаммоларни тизимли равишда ўрганиб бориш амалиётини жорий этиш;
ҳар бир парламент назорати тадбири якунига кўра аниқ таклиф ишлаб чиқиш, мансабдор шахслар ишига танқидий баҳо бериш амалиётини йўлга қўйиш;
жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактлар ёки воқеалар содир бўлганда парламент текшируви институтидан фойдаланиш назарда тутилади.
|