1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


Вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш


Download 1.37 Mb.
bet32/66
Sana27.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1233910
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66
Bog'liq
@talimyangiliklari PF-5635

3.7. Вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш

102.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача урбанизацияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 июнь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари





Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
урбанизация даражасини 2030 йилга қадар камида 60 фоизга етказиш;
комплекс уй-жойлар қурилиши ҳисобидан янги шаҳарлар ва йўлдош-шаҳарлар ташкил этиш;
шаҳарлар инфратузилмасини модернизация қилиш ва янгилаш;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш;
тадбирларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш назарда тутилади.

103.

Республиканинг 27 та туманида саноатни ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш.

2019 йил
1 май

Вазирлар Маҳкамаси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги





Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
ҳудуддаги табиий ва ер ости бойликларини инобатга олган ҳолда, саноат маҳсулотлари ҳажмини кескин ошириш;
хизмат кўрсатиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар ва энергия таъминоти билан таъминлаш, уларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш назарда тутилади.

104.

Иқтисодиётнинг базавий тармоқларига, айниқса, енгил саноат, металлургия, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат тармоғига, шунингдек ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш.

Йил давомида

Лойиҳа ташаббускорлари
(вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

4,12 млрд АҚШ доллари

Хорижий инвесторлар маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.
Бунда хорижий инвесторларга ер
ва бино ажратиш, рухсатномаларни тақдим этиш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

105.

Фоиз ставкалари инфляция даражасидан анча паст бўлган инфратузилма ва ижтимоий соҳани ривожлантиришда иқтисодий манфаатдорликни янада оширишга қаратилган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ҳисобидан лойиҳаларни амалга оширишни кенгайтириш.

Йил давомида

Лойиҳа ташаббускорлари (вазирлик, идора ва хўжалик бошқаруви органлари, Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

2,7 млрд АҚШ доллари

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.
Бунда хорижий лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

106.

Халқаро ва давлат аҳамиятидаги ҳамда маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкцияқилиш.

Йил давомида

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1,7 трлн сўм
94,5 млн АҚШ доллари

Давлат бюджети маблағлари
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари маблағлари

Амалий чора-тадбирлар.
Бунда 2019 йилда 46,2 км халқаро, 18,7 км давлат аҳамиятидаги, 60 км намунавий қишлоқ аҳоли пунктлари ва хизмат уйлари, шунингдек 65 км эркин иқтисодий, кичик саноат, эрки? саноат иқтисодий ва эркин иқтисодий фарм зоналар ҳамда 35,6 км маҳаллий йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари амалга ош?рилади.

107.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига оид қурилиш қоидалари ва меъёрларини халқаро стандартларга мослаштириш.

2019 йил
1 июнь

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,
Қурилиш вазирлиги, Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,
Адлия вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш
ва сақлашга оид қурилиш қоида
ва меъёрларини халқаро стандартларга мослаштириш;
тезюрар автомобиль йўлларини қуришга оид намунавий техник талабларнинг норматив меъёрини яратиш;
шаҳар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш
ва сақлашда муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда ишларни комплекс амалга ошириш тартибини жорий қилиш;
шаҳар кўчаларини қуриш ва реконструкция қилишда сув қочириш тизимини инобатга олган ҳолда лойиҳа ечимлари қўлланилишини таъминлаш;
автомобиль йўлларининг ҳолатини кўрсатувчи очиқ электрон харитани ишлаб чиқиш ва уларни таъмирлаш учун танловлар шаффофлигини таъминлаш механизмлари назарда тутилади.

108.

Оролбўйи ҳудудида жойлашган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

320,7 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари.
Бунда Инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш чоралари назарда тутилади.

109.

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилаш мақсадида янги қурилишларни амалга ошириш.

2019 йил
1 июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Қишлоққурилишинвест» МЧЖ, «Ўзшаҳарқурилишинвест» МЧЖ





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва қишлоқларида янги қурилишларни амалга ошириш манзилли дастурини тасдиқлаш;
Мўйноқ туманида барча зарур инфратузилмаларга эга бўлган замонавий шаҳарча бунёд этиш назарда тутилади.

110.

Сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тизимини яратиш.

2019 йил
1 май

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги





Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада ичимлик суви таъминоти
ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш чора-тадбирлари назарда тутилади.


Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling