Автомобиль, темир йўл
ва ҳаво транспорти йўлларининг ўтказувчанлик ҳолатини ошириш.
|
Йил давомида
|
Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи савдо вазирлиги,
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети ва лойиҳага жалб қилинган тадбиркорлар маблағлари
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтган халқаро даражадаги автомобиль йўлларининг, айниқса, давлат чегараси орқали ўтиш пунктларига олиб борадиган тирбанд йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида лойиҳавий ечимларни ишлаб чиқиш;
республиканинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш;
давлат дастурларини шакллантиришда мавжуд темир йўл тармоқларининг ?тказувчанлигини оширишга эътибор қаратиш;
ҳаво транспорти орқали экспорт ҳажмини ошириш ва мазкур соҳага хорижий ҳаво компанияларини кенг жалб қилиш назарда тутилади.
|
IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
4.1. Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш
|
134.
|
Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш.
|
2019 йил
1 март
|
Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Марказий банк
|
—
|
—
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш;
ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига кўпайтириш;
пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилади.
|
135.
|
Меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
|
2019 йил
20 декабрь
|
Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Касаба уюшмалари Федерацияси,
Савдо-саноат палатаси
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
бозор иқтисодиёти талабидан келиб чиқиб, норасмий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган рағбатлантирувчи нормалар;
ишнинг ўзига хос хусусиятига кўра, меҳнат шартномасини тузиш
ва бекор қилишнинг соддалаштирилган тартиби, ходим билан бир вақтда иш берувчининг ҳам манфаатларини ифодалайдиган қоидалар;
Халқаро меҳнат ташкилотининг тавсияларини имплементация қилиш ва меҳнат муносабатларини тўғридан-тўғри тартибга солувчи нормалар назарда тутилади.
|
136.
|
|