1. Дорихона муассасаларининг молиявий-х ужалик фаолиятини назорат килиш турлари?


 Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча беринг?


Download 107.73 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana16.02.2023
Hajmi107.73 Kb.
#1203366
1   2   3   4
Bog'liq
Javoblar

6. Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча беринг?
«Аудит» тушунчаси лотинча сўз бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти»,
«эшитувчи» деган маъноларни билдиради.
Унинг замонавий маъноси корхонадаги бухгалтерия хисобини юритишнинг
ишончлилигини ва адолатлилигини текшириш жараёнини билдиради.
Аудитор – юкори малакали аудит мутахассислиги сертификатига эга бўлган шахс.
Бизнинг мустақил мамлакатимизда аудитнинг дунёга келиши ва аудиторлик
фирмаларининг барпо этилиши асосан, акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар ва
тижорат банкларининг ташкил этилиши билан боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳисоботлари
аудитор хулосасиз расмий мақомга эга бўла олмайди.
Аудит ни - бизнесни ўзига хос экспертиза қилиш деб таърифлаш мумкин.
Бунда бухгалтерия ҳисоби ва ички хўжалик назорати шартнома асосида амалга
оширилиб, молия-хўжалик муомалаларининг қонунчиликка мувофиқлиги текширилади
(яъни ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги назорат қилинади).


Шунингдек, ноўрин харажатларга йўл қўймаслик мақсадида эксперт консультацияси
ўтказилади.
Бизнес бўйича эксперт вазифаларини бажариш учун аудитор кенг билим, маҳорат ва
тажрибага эга бўлиши лозим.
Кейинги 25 йил мобайнида аудиторлик фаолияти 3 хил ривожланиш босқичидан ўтди:
● Тасдиқловчи аудит – бунда асосан ҳисоб регистрлари ва ҳужжатлар
текширилади.
● Мақсадли системали аудит – бу босқичда муомала (операция)ларни назорат
қилиш системасини кузатиш имконияти яратилади.
● Таваккалчиликка асосланган аудит - системани назорат қилувчи шахслар
томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларига баҳо берилади.
Мақсадли системали аудит шаклланиши билан аудиторлар ички назорат орқали
экспертиза ўтказа бошладилар. Бунинг оқибатида шу нарса исботландики, агар ички
назорат тизими самарали ташкил қилинган бўлса, хато ва камчиликларни аниқлаш
учун жиддий текширишлар ўтказишга ҳожат қолмайди.
Таваккалчиликка асосланган аудит ёппасига ёки танлов йўли билан ўтказиладиган
текшириш бўлиб, у корхона фаолияти шароитидан келиб чиқади ва асосан тор
доирадаги объектларни текшириш билан якунланади.
Давлат органларининг аудиторлик хизматларига муносабати турлича.
Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда аудиторлик ташкилотлари мустақил бўлиб, улар
аудиторларни ўзлари тайёрлайдилар, тегишли малакавий унвонларни берадилар ва
кейинчалик ҳам уларнинг ўз вазифаларини виждонан, ҳалол бажаришларини назорат
қилиб турадилар. Бошқа Европа мамлакатларида аудиторлик фаолияти ҳукумат
органлари томонидан ташкил қилинади.
Аудитнинг асосий вазифаси – куйидаги мақсадларга эришиш учун молиявий
хисоботларни текширишдир.
● хисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ёки ишончсизлигини қайд этиш;
● текширилаётган даврда корхона фаолияти натижасида ҳисоб ва ҳисобот
харажатлар, даромадлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс
этилганлигини текшириш;
● ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузиш, активлар, мажбуриятлар ва хусусий
капитални баҳолаш услубига оид қоидаларини тартибга солувчи амалдаги
қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан назоратни
амалга ошириш;
Хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва заём манбаларидан оқилона
фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.
Аудиторлик текшируви давомида баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг ишончлилиги текширилади.
Бунда қуйидагилар аниқланади:
● Ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс этилганлиги;
● Ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойдаланилганлиги;
● Амалдаги молк мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида қабул
қилингандан қай даражада фарқ қилишлиги;


● Фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри
ҳисобланганлиги.
Аудитнинг турлари
Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб ҳисобланади.
● Активлар холати юзасидан назорат қилиш: раҳбарият томонидан қарорлар қабул
қилинишида фойдаланадиган маълумот аниқ эканлигини тасдиқлаш;
● Ички тизимга оид назорат муолажаларини бажарилишини тасдиқлаш;
● Ички назорат тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва маълумот устидан
ишлаш;
● Бошқарув маълумот тизими томонидан тақдим этиладиган маълумот сифатига
баҳо бериш.
● Ташқи аудит корхоналар буюртмалари (шартномалари)га асосан мустақил
аудиторлар, аудиторлик фирмалари томонидан амалга оширилади.
Ташқи аудитни ўтказишдан мақсад, текширилаётган иқтисодий субъектнинг молиявий
ҳўжалик ҳолатини аниқлаш ва йиллик молиявий ҳисоботини тасдиқлашдир.
Шунингдек, шартномага асосан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйилганлигини, молия
самарадорлигини ошириш, солиққа тортиш базаси юзасидан, текширилаётган субъект
ва унинг сегментлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича бир қатор
тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин.
АУДИТНИНГ ТУРЛАРИ
Мажбурий аудит - Ҳар йилги аудиторлик текширувини ўтказишга қуйидагилар
мажбурдирлар:
● Акциядорлик жамиятлари,
● банклар ва бошқа кредит ташкилотлари,
● суғурта ташкилотлари,
● инвестиция фондлари хамда юридик ва жисмоний шахсларнинг
● маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар,
● манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадалларидан
● ташкил топган хайрия фондлари ва ижтимоий фондлар,
● Бюджетдан ташқари фондлар, ҳўжалик юритувчи субъектлар.
● Мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортишлик, энг кам бир ойлик маош
миқдорининг юз баробаридан беш юз баробаригача жарима ундирилади.
Ташаббус тарзидаги аудит - Лозим бўлган холда, ҳўжалик юритувчи субъектнинг
қарори билан амалга оширилиши мумкин.
Операцион аудит - Корхона ҳўжалик механизмининг алоҳида бўлимлари фаолиятини,
уларнинг самарадорлилиги, ишончлилиги ва бошқарув учун фойдалилигини баҳолаш
мақсадида амалга ошириладиган текширувдир.
Мувофиқлилик аудити - Бу корхона ҳўжалик тизимида амалдаги қонунчиликка оид
ҳужжатлар ва йўриқномалар билан белгиланган меъёрларга хамда маъмурият
ходимлари учун ишлаб чиқилган муолажа ва қоидаларга қандай риоя
этилаётганлигининг текширувидир.
Аудиторлик текширувининг усуллари:
● Амалдаги текширув ;


● Тасдиқлаш;
● Ҳужжатли текширув;
● Кузатув;
● Сўров;
● Таҳлилий тестлар;
● Мунтазам қараб чиқиш;
● Ўрганиб чиқиш;
● Махсус текширув;
● Муқобил текширув ва бошқалар;

Download 107.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling