1. Fasafaning predmeti


Download 133.18 Kb.
bet22/39
Sana26.01.2023
Hajmi133.18 Kb.
#1127955
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39
Bog'liq
salom falsafa

88. Фалсафа методлари.
Фалсафа методларининг асослари бевосита амалий фаолият билан боғлиқ. Турли конкрет вазифаларни ҳал қилишнинг зарурий шартларидан бири универсал хусусиятга эга бўлган умумий фалсафий методларга мурожаат қилишдир. Бу методлар ҳақиқатни англашда умумий йўлни кўрсатади. Мазкур методларга фалсафанинг қонун ва категориялари, кузатиш ва тажриба, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция ва ҳ.к.лар тааллуқли. Агар махсус методлар объектнинг қонуниятларини ўрганишнинг хусусий усуллари сифатида намоён бўлса, фалсафий методлар шу объектларда намоён бўладиган, алоҳида хусусиятлардаги ҳаракат, тараққиётнинг энг умумий қонуниятларини ўрганади. Фалсафанинг энг қадимги кенг тарқалган методлардан бири диалектика бўлса, иккинчиси метафизикадир. Бироқ фалсафа методлари булар билан чекланмайди. Бугунги кунда унинг софистика, эклектика, аналитик, (ҳозирги замон аналитик фалсафаси), интуитив, феноменологик, синергетик, герменевтик (тушуниш) ва бошқа турлари ҳам мавжуд. Диалектика(юнон. dialektika — баҳс, суҳбат) табиат, жамият ва билиш тараққиёти қонуниятлари ҳамда уларнинг асосида шаклланадиган умумий тафаккур услуби ва амалий фаолият ҳақидаги таълимотдир. У грек тилида баҳс ва суҳбатлашиш санъати, деган маънони англатади. Антик дунё файласуфлари уни ҳақиқатга эришиш йўли ва усули сифатида талқин этганлар. Ҳозирги даврга келиб диалектика оламдаги нарса ва ҳодисалар доимо ўзгаришда, ўзаро алоқадорлик ва боғликликда, тараққиёт ва ривожланишда, деб тушунишга асосланади. Унга кўра, оламда ўз ўрнига ва жойига, яшаш вақти ва ҳаракат йуналишига эга бўлган барча нарсалар ва воқеалар бир-бирлари билан боғлиқ ва алоқадор тарзда, бир-бирларини тақозо этадиган, доимий ва такрорланиб турадиган боғланишлар орқали намоён булади.
"Метафизика" (юнон.— физикадан кейин) - диалектика каби универсал методдир. Бу сўз илмий муомалага эр. ав. I асрда Аристотелнинг шогирди, унинг шеърлари шарҳовчиси Родосский томонидан киритилди. Мутафаккир асарларини бир тизимга солар экан, у борлиқ ва билиш ҳақидаги умумий масалаларни физикадан сўнг "биринчи фалсафа"нинг (моҳият, сабаб ва бошқа) иккинчи фалсафадан фарқли хусусий-илмий билимларни ўрганадиган қисми сифатида талқин қилган. Софистика — қарама-қарши фикрлар асосида ихтиёрий танланган фойдали мулоҳаза бўлиб, унинг ёрдамида ҳар қандай нарса ёки фикрни исботлай олиш мумкин. Масалан, Аристотелнинг ёзишича, бир афиналик аёл ўғлига, жамоа ишларига аралашма, чунки агар тўғри гапирсанг, сени одамлар; ёлғон сўзласанг — Худолар ёмон кўради, деган экан. Софизмга кўра афиналик аёлга шундай рад жавоби бериш мумкин: сен жамоа ишларида иштирок қилишинг керак, чунки тўғри сўзли бўласан ва бунинг учун сени Худолар ҳам, одамлар ҳам яхши кўради.
Софистика мавжуд билимлар тизимидан зиддиятларни сиқиб чиқаради, бу билан эски ва янги билимларни муросага келтиради. Софистика инсон билими доирасида чексиз релятивизмни улуғлайди. Предмет ҳақида ҳар нарса дейиш мумкин. Қандай мақсад кўзланмасин, сўзлар ифодасида ҳеч қандай чегара йўқ (масалан, асал — ширин; асал — аччиқ; қўрғон — айланасимон, қўрғон — тўртбурчак ва ҳ.к.) шунга кўра софист — моҳир уста, сўзамол донишманд маъноларини англатади.
Софистикага фақат салбий муносабатда бўлиш ноўриндир. У одатда янги ғоя, назария ва турмуш шароитининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Софистика билиш тизимидаги мантиқий зиддиятларни аниқлаш, эски билим тизимини қайта қуришда зарурий элемент сифатида намоён бўлади. Софизм муайян, яхлит хусусиятга эга, чунки ҳодисага таъсирчан бўлиб, эски нарса хавф остига олинади. Шунинг учун ҳар қандай софизм ўзига хосдир.
Софистика қадимги Европа тафаккур услубининг асоси бўлиб хизмат қилди. Аммо софистикани танқид қилиш орқали антик давр фалсафаси дунёнинг янгича концепциясига эришди. Бу концепция фикр ва борлиқ айнийлигига асосланади. У Аристотель фалсафасида ўзининг ниҳоясига етди ва насронийликда мустаҳкамланди. Шу маънода, софистика инсоният тафаккурининг умумий тараққиётида ўз ўрни ва аҳамиятига эга.
Эклектика. Эклектика ҳеч қандай билим фаолияти билан боғланмаган, бир-бирига зид далилларга асосланади ва оламни бузиб ёлғон акс эттиради. У билим тизими ривожидаги йўналиш, у ҳеч қандай ягона назарий асосга эга эмас ва баъзида объектни ўрганишнинг зиддиятли жиҳатларини характерловчи билим элементларидир.
Методологик усул сифатида эклектика биринчи марта қадимги юнон фалсафасида пайдо бўлди ва иқтибосларга асосланган ўрта acp схоластик баҳсларида, янги давр XV-VIII асрлар фалсафий баҳсларида кенг фойдаланилди. У ҳозирги даврда ҳам реклама ва ташвиқотда, оммавий коммуникация тизимида қўлланилиб, инсон психикасидаги анъаналар, кўникмалар, интилишларни бўрттиради. Бундай усулнинг бемаънилигини Суқрот ва Аристотелдан бошлаб, ҳозирги давр мутафаккирларигача танқид қиладилар. Аммо бу ундан фойдаланилмасликни англатмайди. Эклектика олам, нарса ва ҳодисаларнинг бир бутунлигини, умумий асосларини парчалаб ташлаш услубига таянади.
89. Ҳозирги замон методологияси (синергетика).
Sinergetika nuqtai nazaridan kinetik energiya potensial energiyaga aylanib, xuddi kristallar kabi qotib qoladi. Modda – bu qotib qolgan energiyadir. Energiya – ishni va nafaqat mexanik ishni, balki yangi strukturalarni barpo qiluvchi faoliyatni amalga oshirishni anglatuvchi tushunchadir.Entropiya – bu modda mavjud bo‘lgan bog‘langan energiya miqdorini ifodalash shaklidir. Energiya – bunyodkor, yaratuvchi, entropiya esa ijodiy faoliyat mezonidir. Entropiya natijani ko‘rsatadi.Sinergetika tabiatda evolyutsiya nima hisobiga amalga oshishi mumkin degan savolga javob beradi. Yangi strukturalar barpo qilinayotgan barcha joylarda energiya va muhit bilan almashinuv zarurdir. Sinergetika nisbiylik nazariyasini tasdiqlaydi: energiya tashkil qilinganlikning nisbatan yuqori darajalarini barpo qiladi.
Mantiq ilmi jamiyat tarixida ikki ming yildan ko‘proq davr mobaynida o‘rganib kelinadi. Uni o‘rganish insonga olamni bilish, bilimlarini ko‘paytirish, atrofldagi odamlar bilan muloqotini to‘g‘ri tashkil qilish uchun xizmat qiladi. Fikrlash qobiliyatiga ega bo‘lgan inson to‘g‘ri tafakkur shakllari va ular bilan bog‘liq qonun-qoidalarni bilib olar ekan, o‘z fikrini mantiqan to‘g‘ri qurishga, asoslangan bo‘lishiga, nafaqat o‘zining balki boshqalarning ham fikriaridagi noaniqliklarni aniqlashga va tuzatishga o‘rganadi. Bu ish uzoq tarixga ega bolgan mantiq ilmini chuqur bilishni taqozo etadi.
90 Mantiq ilmi jamiyat tarixida ikki ming yildan ko‘proq davr mobaynida o‘rganib kelinadi. Uni o‘rganish insonga olamni bilish, bilimlarini ko‘paytirish, atrofldagi odamlar bilan muloqotini to‘g‘ri tashkil qilish uchun xizmat qiladi. Fikrlash qobiliyatiga ega bo‘lgan inson to‘g‘ri tafakkur shakllari va ular bilan bog‘liq qonun-qoidalarni bilib olar ekan, o‘z fikrini mantiqan to‘g‘ri qurishga, asoslangan bo‘lishiga, nafaqat o‘zining balki boshqalarning ham fikriaridagi noaniqliklarni aniqlashga va tuzatishga o‘rganadi. Bu ish uzoq tarixga ega bolgan mantiq ilmini chuqur bilishni taqozo etadi.


91. Исботлаш ва рад қилишда далилларнинг ўрни
Isbotlash — bir mulohazaning chinligini u bilan bog'liq boshqa chin mulohazalar yordamida asoslashdan iborat bo‘lgan mantiqiy amal. Uning tarkibi uch elementdan tashkil topgan: tezis, argumentlar (asoslar), isbotlash usuli — demonstratsiya.Isbotlash usuli — demonstratsiya Texas bilan argumentlarning o‘rtasidagi mantiqiy aloqadan iborat. U xulosa chiqarish shaklida boladi, ya’ni tezis argumentlardan xulosa sifatida mantiqan keltirib chiqariladi.Isbotlash usulini tanqid qilish orqali rad etish.Rad etishning bu usulida isbotlashda yol qo‘yilgan xatolar aniqlanadi. Bunda rad etilayotgan tezisning chinligi uni asoslash uchun keltirilgan argumentlardan bevosita kelib chiqmasligi asoslab beriladi. Isbotlash usulida yo‘l qo‘yilgan xato aniqlanganda tezis rad etilmaydi, uni qayta isbotlash talab qilinadi.Rad etishning yuqorida ko‘rsatilgan usullari ko‘pincha birgalikda, bir-birini to‘ldirgan holda qollaniladi.
92. Аргументлаш(далиллаш)нинг мантиқий хулоса чиқаришдаги аҳамияти
Argumentlash — (lot. argumentatio — dalil, argument keltirish) ilgari surilgan fikrga nisbatan boshqa tomon (auditoriya, yakka shaxs va b.)ning ijobiy munosabatini (ma’qullashi, qabul qilishi) shakllantirish maqsadida dalillar, argumentlarni keltirish. Argumentlashning maqsadi — ilgari surilgan holatlarning auditoriya tomonidan qabul qilinishiga, konstruktiv munosabatlarning shakllanishiga erishishdir; auditoriyani uning e’tiboriga havola qilinayotgan holatning, fikrning adolatli ekanligiga ishontirishdir, uni shu fikrni qabul qilishiga va shunga muvofiq harakat qilishiga erishishdir. Argumentlashda «haqiqat-yolg'on», «ezgulik-yovuzlik» dilemmalari muhim emas. Muhimi, ilgari surilgan fikrga nisbatan ishonchni shakllantirish, ishontirishdir. Tinglovchilar yoki kuzatuvchilarni ishontirish, e’tiqodini shakllantirish uchun nafaqat verbal (nutq orqali), balki noverbal (harakat, yuz ifodasi, ko‘rgazmali vositalar va b.) usullardan ham foydalaniladi. Argumentlashning tarkibida tezis — mulohaza yoki mulohazalar tizimi va dalil yoki argument — tezisni asoslash uchun keltirilgan fikr, mulohazalar ajratiladi. Argumentlash til vositasida ta’sir qilish bolib, biron-bir fikrni ma’qullash yoki rad etish uchun dalillar, argumentlarni o‘z ichiga qamrab oladi. U avvalo inson ongiga qaratilgan bolib, inson o‘ylab, bu fikrni qabul qilishi yoki rad etishi mumkin.
93yoq

Download 133.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling