1. Fasafaning predmeti
Фалсафада метод ва методология тушунчалари. Фан методалри
Download 133.18 Kb.
|
salom falsafa
87. Фалсафада метод ва методология тушунчалари. Фан методалри
Метод (юнон. metods — усул) кенг маънода йўл, ижодий фаолиятнинг ҳар қандай шакли каби маъноларни англатади. Методология тушунчаси икки асосий мазмунга эга — биринчидан, фаолиятда қўлланиладиган маълум усуллар тизими (фанда, сиёсатда, санъатда ва ҳ.к.)ва иккинчидан тизим ҳақидаги таълимот ёки метод назарияси. Ҳозирги даврда методология фақат илмий билиш соҳаси билан чекланиши мумкин эмаслиги аён бўлди ва y албатта, билиш чегарасидан чиқиши ва ўз соҳасида амалиётда ҳам қўлланиши зарур. Бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига эътибор қаратмоқ керак. Методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа воситаларни ҳам ўрганади. Тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. Фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. Шунингдек, методология методлар йиғиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир. Метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. У тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. У ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради. Методнинг асосий вазифаси фаолиятнинг билиш ва бошқа шаклларини бошқарувдан иборат. Ҳар қандай метод муайян назария асосида яратилади ва тадқиқотнинг зарурий шарти сифатида намоён бўлади. Ҳар бир методнинг самарадорлиги унинг чуқур мазмун ва моҳиятга эгалиги, назариянинг фундаменталлиги билан асосланади. Ўз навбатида, метод мазмуни кенгайиб боради, яъни билимнинг чуқурлашиши ва кенгайиши, тажрибага татбиқ этилиши билан методнинг кўлами ҳам ўзгаради. Метод методикада конкретлашади. Методика далилий материалларни йиғиш ва саралаш воситаси, аниқ фаолият туридир. У методологик тамойиллардан фарқ қилсада, уларга асосланади. Методлар хилма-хиллигига қараб, турли мезонлар асосида классификация қилинади. Энг аввало, маънавий, ғоявий (шунингдек, илмий) моддий ва амалий фаолият методларини ажратмоқ лозим. Фан методлари – маълум фан тармоғига кирувчи ёки фанлар туташган жойда вужудга келган муайян фан соҳасида қўлланиладиган усуллар тизими. Ҳар бир фундаментал фан, моҳият-эътибори билан, ўз предметига ва ўзига хос тадқиқот усулларига эга бўлган соҳалар мажмуидир. Фанда, кўп ҳолларда танланган метод тадқиқотнинг тақдирини ҳал қилади. Айнан бир далилий материални турли методлар асосида ўрганиш зиддиятли хулосаларга олиб келиши мумкин. Илмий билишдаги тўғри методни характерлар экан, Ф.Бэкон уни йўловчининг йўлини ёритувчи чироқ билан қиёслайди. Нотўғри йўлдан бора туриб, y ёки бу масалани ҳал қилишда муваффақиятга эришишга умид қилиш мумкин эмас. 3epo нафақат натижа, балки унга элтувчи йўл ҳам тўғри бўлмоғи лозим. Download 133.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling