1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


АДВАЛОР БОЖ (лот. ad valoren — қийматга кўра) — товар қийматига мувофиқ ундириладиган бож тури. Адвалор (лот. — ad valorem — қийматдан)


Download 0.51 Mb.
bet4/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

АДВАЛОР БОЖ (лот. ad valoren — қийматга кўра) — товар қийматига мувофиқ ундириладиган бож тури.
Адвалор (лот. — ad valorem — қийматдан), бунда божхона божи сотувчи томонидан қайд этилган товар қийматидан фоиз кўринишида аниқланади. Бундан ташкари ташки савдо амалиётида божларни хисоблашнинг комбинацион усули мавжуд. Унинг моҳияти шундан иборатки, маьлум бир божхона ташкилоти вазиятдан келиб чиққан холда махсус ва адвалор орасидаги усулни мустақил равишда танлаш ҳуқуқига эга буладилар. Божхона божи урнатишнинг у ёки бу усулини танлаш товар гуруҳи табиатига боғлиқ Хомашё товарларига одатда биринчи усул қўлланилади, экспорт божларига келсак, улар ҳам одатда махсус усулдан фойдаланган холда ўрнатилади. Адвалор усулдан фойдаланиш бўлса, машинасозлик маҳсулотлари ва бутловчи кисмлар, яъни юкори даражада дифференциацияга эга буюмлар импортида қулай хисобланади. Ҳозирги пайтда бу усул ҳиссасига барча божхона йиғимларининг 80 фоизидан кўпроги тўғри келади. Савдо алоқаларидаги мамлакатлар бир-бири билан турли шартнома муносабатларида бўлганлиги учун импорт божлари: преференциал (махсус имтиёзли) бож, шартномавий (минимал) бож ва асосий (жаҳон бозори учун максимал даражада мумкин булган) божлар бўлиши мумки

13. Импорт божларининг кичик иқтисодиётга таъсирини график орқали тушунтиринг.
Ташқи иқтисодий фаолият амалиётида ташқи савдони давлат томонидан тартибга солишнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири божхона божлари ҳисобланади. Божхона божи иқтисодий моҳияти жиҳатидан товар давлат чегарасидан ўтаётганда олинадиган махсус пул йиғими, солиқни билдиради. Божхона божлари кўринишларининг турли-туманлиги уларнинг товар оқимларини тартибга солиш жараёнида бажарадиган функцияларининг ниҳоятда кенг кўламлилиги билан тушунтирилади. Эслатиб ўтамиз, божхона божларини жорий этишдан асосий мақсад: бюджетнинг даромад қисмини кўпайтириш ва «ноҳалол» рақобат билан курашишдир. Шунинг учун ҳам савдога таъсир ўтказишнинг бу усулидан ҳозирги кунда жаҳоннинг юздан ортиқ мамлакатида фойдаланилади.
Товар оқимларининг йўналишига боғлиқ равишда импорт, экспорт ва транзит божлари мавжуд. Импорт божларини жорий қилиш миллий компаниялар (резидентлар)га ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятини беради, чунки улар жаҳон бозоридаги ўртача даражага нисбатан юқорироқ харажатлар билан маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Ҳозирги пайтда экспорт божлари анча кам қўлланилади. Улардан деярли барча ривожланган мамлакатлар вож кечишган, чунки уларни жорий қилиш жаҳон бозоридаги кескин рақобат шароитда экспортнинг қимматлашишига олиб келади. Транзит божлар мамлакат ҳудудини кесиб ўтувчи товарлардан олинади ва транзит йиғимлар кўринишига эга Божхона божига тортишнинг иккита асосий усули мавжуд: Махсус, бунда бож миқдори товарнинг оғирлиги, ҳажми миқдори бирлигидан белгиланган сумма сифатида ўрнатилади (масалан, автомобиль двигателининг 1 см3 дан).

14. Тарифнинг катта мамлакат иқтисодиётига таъсири

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling