1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Трансмиллий корпорацияларни тавсифлаб беринг


Download 0.51 Mb.
bet14/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

32. Трансмиллий корпорацияларни тавсифлаб беринг
Трансмилллий компаниялар замонавий жаҳон иқтисодиётининг белгиловчи жараёнлари учун асосий кучдир. Улар жаҳон бозорида товарлар ва хизматлар рақобатбардошлиги динамикаси, ва тузилишини белгилайди, капиталнинг халқаро ҳаракатини ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни назорат қилади. Уларнинг ишлаб чиқариш ва молиявий имкониятларини ҳисобга олсак, улар ўзларининг ишлаб чиқаришни технологик ривожланишига ҳисса қўшадиган энг билимдон тармоқларни ўзларида жамлайдилар. Замонавий кўпмиллатли компаниялар миллий, минтақавий ва жаҳон бозорларини бирлаштирадиган глобал стратегияларни амалга ошириш орқали жаҳон иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда етакчи ролни ўйнашда давом этмоқдалар. Трансмиллий корпорация – бу, ўз фаолиятида халқаро ёндашувдан фойдаланувчи ҳамда жойлашган мамлакатидаги қарорлар қабул қилиш ягона маркази ва бошқа мамлакатларда филиаллари мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, савдо ва молиявий мажмуа. БМТ экспертлари фикрига кўра, ТМК лар - “жаҳон иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучидир”. БМТ нинг трансмиллий корпорациялар бўйича Комиссиясининг халқаро лойиҳасида ТМК: – фаолиятнинг юридик шакли ва доирасидан қатъи назар, икки ва ундан ортиқ мамлакатларда бирликлари мавжуд бўлган; – қарорлар қабул қилиш тизимида амалиёт олиб борувчи; – келишилган сиёсат олиб бориш ва бир ёки ундан ортиқ бошқарув марказига умумий стратегияни амалга ошириш имконини берувчи; – унда алоҳида бирликлар мулкчлик воситаси ёки бирор-бир бошқача тарзда боғланган, уларнинг бири ёки ундан ортиғи бошқаларнинг фаолиятига етарли даражада таъсир этувчи ва, хусусан, билимлар, ресурслар ҳамда жавобгарликни бошқалар билан бўлишиши мумкин бўлган компания сифатида аниқланади. Корпорацияларнинг турли классификациялари мавжуд. Лекин қуйидаги классификация мақсадга мувофиқ ҳисобланади: корпорациялар миллий ва трансмиллийга бўлинади, трансмиллийлар эса, ўз навбатида, халқаро (интернационал), кўпмиллий (мультимиллий) ва глобал корпорацияларга бўлинади. Корпорацияларнинг ушбу тўрт тури амалда уларнинг ривожланиш босқичларини акс эттиради: миллийдан халқар(интернационал) компанияга, халқаро (интернационал) компаниядан кўпмиллийга ва энг охиргисидан глобал корпорацияга.

33. Валюта паритети нима?



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling