1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима? Унга таъсир этувчи омиллардан учтасини тушунтиринг


Жаҳон валюта тизимида Ямайка тизимини вужудга келишининг сабаблари нимада?


Download 0.51 Mb.
bet17/18
Sana20.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1628236
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Халкаро иқтисодиёт

37. Жаҳон валюта тизимида Ямайка тизимини вужудга келишининг сабаблари нимада?
Ҳозирда амал қилаётган тўртинчи жаҳон валюта тизими (Ямайка тизими) 1976 йил январда Ямайканинг Кингстон шаҳрида ХВЖга аъзомамлакатларнинг келишувлари билан расмийлаштирилди. Унда янги тизимнинг асосий принциплари шакллантирилди ва улар 1978 йил апрелда ХВЖ Уставига иккинчи тузатишлар билан мустаҳкамланди. Ушбу принциплар ҳозирги кунда ҳам амал қилмоқда:
- олтиннинг расмий нархини бекор қилиш билан унинг пул функциялари тугатилди, лекин олтиннинг ҳақиқий қиймати туфайли унинг захира пул (тўғрироғи – захира активи) вазифаси сақланиб қолди;
- олтин девиз стандарти махсус қарз олиш ҳуқуқи (SDR) стандарти билан алмаштирилди, у валюта курслари асоси сифатида расмий эълон қилинди, лекин амалиётда на миллий валюталар қийматининг эталони (ўлчови)га, на асосий тўлов ва захира воситасига айланмади;
- мамлакатлар 1973 йилдан бошлаб расман қайд қилинган валюта курсларидан ташқари сузувчи валюта курслари режимини ҳам танлашлари мумкин бўлди; - ХВЖ валюта курсларини янада қатьий назорат қилиш ва валюта муносабатларини эркинлаштиришга кўмаклашиш ваколатларини олди.
Ямайка валюта тизимидаги бундай акс тартибга солиш жуда тез сузувчи валюта курсларининг кучли тебранишларида намоён бўлди, молиявий ва валюта инқирозлари эса, айниқса асрлар чегарасида (1995 йилда Мексикада валюта инқирози, 1997 йил ёзда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида, 1998 йил ёзда Россияда, 1999 йил январда Бразилияда, 2000 ва 2001 йилларда Туркияда валюта “бўронлари”) валюта курсларини қўллаб-қувватлаш, айрим молиявий активларни ҳақиқий ва ошириб баҳолаш, қониқарсиз банк назорати, молиявий ахборот етишмовчилиги бўйича чоралар кўриш масаласини олдинга сурди. 2007-2008 йилларда жаҳон валюта молия бозорида инқироз ҳолатларини енгиш учун мамлакатларнинг ҳаттиҳаракатларини мувофиқлаштириш зарурати жаҳон иқтисодий ҳамжамиятини жаҳон валюта тизимида акс тартибга солиш ҳамда молиявий оқимларнинг глобаллашуви шароитларида ХВЖнинг ролини янгича баҳолашга ва мамлакатларнинг валюта муносабатлари соҳасидаги сиёсатларини келишишга мажбур қилди. 2007-2008 йиллардаги валюта-молиявий инқироз сабоқлари 2012 йил апрелда ХВЖда ўтказилган капитал оқимларини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги масаланинг навбатдаги муҳокамаси иштирокчиларига “тўлиқ либераллашув ҳар қандай вазиятда барча мамлакатлар учун тегишли мақсад бўлиб ҳисобланмайди ва либераллашувнинг зарурий даражаси мамлакатдаги аниқ вазиятлар, хусусан унинг институционал ва молиявий ривожланиш босқичига боғлиқ”12 деган хулосага келиш имконини берди
Жаҳон валюта тизими дунёда ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиб бориши билан бирга жаҳон хўжалигининг тузилмасига ҳамда етакчи мамлакатларнинг кучи ва манфаатларининг ўзаро нисбатига боғлиқ равишда шаклланди. Жаҳон валюта тизимининг эволюцияси жараёнида унинг қуйидаги асосий элементларининг кўриниши ўзгариб ва такомиллашиб борди: жаҳон пулларининг (олтин, захира валюталар); валюта курслари режими; валютани тартибга солиш даражаси ва валюта чекловлари ҳажми; халқаро ҳисоб-китоблар қоидалари ва шаклларини унификация қилиш; валютани тартибга солишни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар. 1976 йилдан бери жаҳонда Ямайка валюта тизими амал қилади
38. Евронинг киритилиши ЕИ давлатлари ва шунингдек, жаҳон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатди?
39. Жаҳон савдо ташкилоти қандай тамойиллар асосида ишлайди?
40. ГАТТ ва Жаҳон савдо ташкилоти ўртасида қандай фарқ бор?
41. Инвестицияларнинг қандай турлари бор?
42. Тўғридан-тўғри ва хорижий инвестициялар ўртасидаги фарқларни тушунтиринг.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling